Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ҳавони ифлослантираётган корхона раҳбарига чора кўрилди
Ўрганиш давомида ушбу саноат корхонасида чанг-газ тозалаш ускунаси мавжудлиги, бироқ белгиланган меъёрлардан ортиқча ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига чиқараётганлиги маълум бўлди.
Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган «ТEХНОПАРК» МЧЖ га тегишли чўян қуйиш цехининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди.
Ўрганиш давомида ушбу саноат корхонасида чанг-газ тозалаш ускунаси мавжудлиги, бироқ белгиланган меъёрлардан ортиқча ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига чиқараётганлиги маълум бўлди. Шунингдек, бу борада ҳеч қандай экологик экспертиза хулосаси берилмаганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан корхона раҳбарига белгиланган тартибда чора кўрилиб, атмосфера ҳавосини ифлослантираётганлиги сабабли қўшимча тўловлар ҳисобланди.
Бундан ташқари, саноат корхонасига атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларнинг олдини олиш, автоматик станциялар ўрнатиш ва экологик экспертиза хулосаси олиниши юзасидан мажбурий кўрсатмалар берилди.
Мавзуга оид
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026