Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖЧ-2026 чипталари учун аризалар қабули бошланди
Ариза бериш 2026 йил 13 январга қадар давом этади. Чипта эгалари 2026 йил феврал ойида ФИФА томонидан тасодифий танлов орқали аниқланади.
11 декабрдан футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати ўйинларига чипталар сотувининг навбатдаги – тасодифий танлов босқичи бошланди.
Бунда чипта сотиб олишни хоҳловчилар ФИФА расмий платформаси орқали ариза юбориши талаб этилади.
Ўзбекистон миллий жамоаси мухлислари ариза бериш жараёнида «My Team Uzbekistan» бандини танлаб, ўзбекистонликлар учун ажратилган секторлар бўйича чипта сўрови юбориши мумкин.
Ариза бериш 2026 йил 13 январга қадар давом этади. Чипта эгалари 2026 йил феврал ойида ФИФА томонидан тасодифий танлов орқали аниқланади ва тўловлар аризада кўрсатилган карта маълумотлари асосида автоматик амалга оширилади.
Муҳим эслатма: айни пайтда чипталар нархи маълум эмас. Нарх 13 январ куни чипталар учун ариза бериш босқичи тугагандан сўнг, ҳар бир ўйинга бўлган талаб аниқ тушунарли бўлганда белгиланади. Бундан ташқари, ўйнайдиган жамоалар, ўйин ўтказиладиган жой, ўйиннинг бошланиш вақти ва куни каби омиллар ҳам инобатга олинади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси гуруҳ босқичи ўйинларини қуйидаги тақвим асосида ўтказади:
- 17 июн, Мехико (Мексика), Ўзбекистон – Колумбия
- 23 июн, Ҳюстон (АҚШ), Португалия – Ўзбекистон
- 27 июн, Атланта (АҚШ), Саралашдан ўтган жамоа - Ўзбекистон
Мавзуга оид
14:09
ЖЧ кундалиги. Кабо-Вердеда мўъжиза, Уругвайда шармандалик, Дембеледа ҳет-трик, Эронда драма
07:06
“Эртанги ўйин осонроқ кечади” – Конго билан ўйин олдидан матбуот анжумани ўтказилди
15:26 / 26.06.2026
ЖЧда 15-кун. Кюрасао эртаги тугади, Германия ўйинида сенсация, Туркия эшикни қаттиқ ёпиб кетди
11:49 / 25.06.2026