Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТМда сессиялар 12 январдан бошланади
2025-2026 ўқув йили кузги семестри учун якуний назорат ишлари 2026 йил 12 январдан бошлаб белгиланган график асосида ўтказилади. Талабаларнинг қишки таътили эса 10 январгача давом этади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов буйруғига мувофиқ, 2025-2026 ўқув йилининг кузги семестрида ўқув жараёни ҳамда фанлардан назоратлар 2026 йил 12 январдан бошлаб ташкил этилади.
Талабаларга кузги семестр якуни бўйича ўтказиладиган якуний назорат ишлари билан боғлиқ барча маълумотлар етказилиши белгиланган. Имтиҳонларни талаб даражасида ўтказиш ва уларнинг шаффофлигини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади.
Шу билан бирга, талабалар учун қишки таътил санаси 10 январгача этиб белгиланган.
Мавзуга оид
12:17 / 22.06.2026
2025 йил ОТМни битирганларининг ўртача иш ҳақи 5,1 млн сўмни ташкил этди
21:33 / 21.06.2026
ОТМларга қабул учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 432 805 нафардан ошди
15:23 / 01.06.2026
Самарқанддаги 4 та олийгоҳ қайта ташкил этилади
21:12 / 03.04.2026