Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззах аккумулятор заводи 2026 йил учун йирик дилерлик танловини эълон қилди
Жиззах аккумулятор заводи 2026 йилда маҳсулотларининг бозор қамровини кенгайтириш мақсадида республика бўйлаб дилерлик фаолиятини амалга оширувчи янги ҳамкорларни танлаш бўйича йирик тендер эълон қилди. Танлов заводнинг турли ҳудудларда расмий сотув ва сервис тармоғини кенгайтиришга қаратилган.
Заводнинг маълум қилишича, тендерда амалда фаолият юритишга тайёр, барқарор инфратузилмага эга ва бозорда самарали ишлай оладиган юридик шахслар иштирок этиши мумкин. Дилерлик ҳуқуқини қўлга киритган компаниялар ўз ҳудудида Жиззах аккумулятор заводи маҳсулотларини расмий асосда сотиш, уларга хизмат кўрсатиш ва мижозлар билан тўғридан тўғри ишлаш имкониятига эга бўлади.
Талабларга кўра, номзодлар молиявий барқарорликка эга бўлиши, аккумулятор маҳсулотлари билан ишлаш учун зарур бўлган омбор, логистика, савдо нуқталари ва малакали ходимлардан иборат инфратузилмани тақдим эта олиши лозим. Шунингдек, завод томонидан белгиланган хизмат кўрсатиш стандартларига риоя қилиш дилерлик фаолиятининг мажбурий шартларидан бири ҳисобланади.
Аризалар электрон шаклда қабул қилинади. Тендер жараёнининг тўлиқ шартлари ва қўшимча талаблари номзодларга алоҳида тартибда тақдим этилади. Заводнинг таъкидлашича, танлов деярли барча ҳудудларни қамраб олади ва 2026 йилда савдо тармоғининг янада кенгайтирилишига хизмат қилади.
Жиззах аккумулятор заводи билан ҳамкорлик қилиш истагида бўлган компаниялар корхонанинг расмий алоқа каналлари орқали мурожаат юборишлари мумкин. Тендер бўйича аниқ саналар ва қўшимча маълумотлар кейинчалик завод томонидан эълон қилинади. Заводнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг:
Telegram | Instagram | Linkedin
Facebook | Website
Батафсил маълумот учун:
(+998) 72 221 02 43
(+998) 95 280 10 30
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
20:48 / 02.11.2023
Жиззах аккумулятор заводининг қримлик тадбиркорга товон тўлаш мажбурияти қайта кўриб чиқилади
19:21 / 05.07.2023
Россия суди Жиззах аккумулятор заводига қарийб 2,8 млн долларлик товон тўлаш мажбуриятини юклади
18:45 / 06.04.2023
Жиззах аккумулятор заводи қримлик тадбиркор фойдасига салкам 3,2 млн доллар компенсация тўлаши белгиланди
11:00 / 20.04.2020