Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида ўн бир ойда ярим тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаладан олинди
Тезкор тадбирлар давомида 1 440 нафар шахс ва 100 та жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.
“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирининг учинчи босқичи доирасида Тошкент вилояти ИИББ, унинг қуйи бўлинмалари ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган қатор тезкор тадбирлар натижасида ноябр ойининг ўзида 53 кг дан ортиқ гиёҳвандлик воситаси, 3 884 дона психотроп модда ва 26 545 та бир марталик дозага тенг 5,3 кг синтетик восита ноқонуний муомаладан чиқарилди.
Шу билан бирга, 2025 йилнинг ўтган 11 ойи давомида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан турли ҳажм ва кўринишдаги 491 кг гиёҳвандлик воситаси, 365 289 дона психотроп модда ҳамда 48,5 килограмм синтетик воситалар (242 370 та бир марталик доза) мусодара қилинди.
Тезкор тадбирлар давомида 1 440 нафар шахс ва 100 та жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди. Уларга нисбатан қонун устуворлиги ҳамда жазо муқаррарлиги тўлиқ таъминланди.
Аввалроқ Сурхондарёда машинасида 51 кг гашиш олиб кетаётган шахс ушланганди.
Мавзуга оид
17:31 / 12.06.2026
Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
20:09 / 11.06.2026
Жиноят кодексига аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар боби киритилади
23:36 / 29.04.2026