Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«ПСЖ» Мбаппега 61 млн евро товон пули тўлайди – суд қарори
Париж суди «ПСЖ» клубини Килиан Мбаппега тўланмаган иш ҳақи ва бонуслар учун товон пули тўлашга ҳукм қилди.
Фото: AFP/Getty Images
Меҳнат низолари бўйича Париж суди «Пари Сен-Жермен» клубини Килиан Мбаппега тўланмаган иш ҳақи ва бонуслар учун товон пули сифатида 61 млн евро тўлашга ҳукм қилди. Бу ҳақда L’Equipe хабар берди.
Суд жараёни 17 ноябрдан бери давом этмоқда. Мбаппе шартномани узайтиришдан бош тортганидан кейин ўзига ёмон муносабатда бўлгани учун «ПСЖ» клубидан 263 миллион евро товон пули талаб қилган эди. Ўз навбатида клуб уни «Ал-Ҳилол»га ўтишдан бош тортгани учун «фойдали битимни» бузганликда айблаб, 240 миллион евро талаб қилди. «ПСЖ» клубининг барча талаблари суд томонидан рад этилди.
Мбаппе 2023/24 йилги мавсум бошида янги шартномага рози бўлмагани учун ўйинлардан четлатилгани ва трансферга қўйилган футболчилар билан машғулот ўтказишга мажбурлангани ҳақида шикоят қилганди. Бу ҳолат туфайли Франция футболчилар касаба уюшмаси ўтган йили судга шикоят қилди.
2024 йилда Мбаппе эркин агент сифатида Мадриднинг «Реал» клубига ўтди.
Мавзуга оид
23:19 / 11.02.2026
«Реал» УЕФА билан Суперлига бўйича «футбол манфаати учун» келишувга эришди
14:09 / 09.02.2026
«Реал» чемпионлик пойгасида қолди, «Интер», «Бавария» ва «ПСЖ» рақибларини йўқ қилмоқда
05:08 / 21.01.2026
«Сити» яна ютқазди, «Реал» 6 та гол урди. Кун ўйинлари
23:50 / 14.01.2026