Жамият | 23:36 / 20.12.2025
6311
1 дақиқада ўқилади

Сергели туманида автобус ҳайдовчиси икки автобус орасида қолиб кетиб ҳаётдан кўз юмди

Қайд этилишича, бахтсиз ҳодисага ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги сабаб бўлган.

Сергели туманида автобус ҳайдовчиси бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, 20 декабр куни соат 16:56 ларда “1-автобус саройи” филиали тасарруфида бўлган “ЮТОНГ” русумли автобус ҳайдовчиси И.А Сергели туманидаги темир йўл кесишмасида поезд ўтаётганлиги сабабли автобусни тўхтатиб турган.

Шу вақтда унинг орқасида тўхтаб турган “12-автобус саройи” филиалига тегишли яна бир “ЮТОНГ” русумли автобус ҳайдовчиси Э.Р бошқарувидаги транспортни қўл тормозига қўймасдан пастга тушиб автобус олдига ўтган.

Автобус ўз инерцияси билан юриб кетиб Э.Р.ни қисиб қўйиши натижасида ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид