Ўзбекистон | 21:54 / 20.12.2025
3198
1 дақиқада ўқилади

Йўналишли таксилар учун республика бўйича 100дан ортиқ йўналишга тендер ўтказилади

Тендер танлови ғолиблари шаҳар, шаҳар атрофи, вилоят ичидаги шаҳарлараро ва шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишларда ишлаш ҳуқуқини қўлга киритади.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Республика бўйича 113 та йўналиш очиқ электрон тендер танловига чиқарилди, деб хабар берди Транспорт вазирлиги.

Вазирликнинг қайд этишича, тендер танловига чиқарилган йўналишларнинг барчаси (М1) йўналишли такси йўналишларидир.

Очиқ электрон тендер танлови 2026 йил 17 январ куни соат 14:00 да бўлиб ўтади.

Тендер танлови ғолиблари шаҳар, шаҳар атрофи, вилоят ичидаги шаҳарлараро ва шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишларда ишлаш ҳуқуқини қўлга киритади.

Тендерда қатнашиш учун таклифлар талабгорлар томонидан e-tender.uztrans.uz ахборот тизими орқали тақдим этилади.

Тендер таклифлари ахборот тизими орқали 2026 йилнинг 16 январь куни соат 14:00 га қадар қабул қилинади.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид