Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
23 декабрда метан қуйиш шохобчалари 6 соат давомида очиқ бўлади — Энергетика вазирлиги
Вазирлик берган маълумотга кўра, 23 декабр куни республика бўйлаб метан қуйиш шохобчалари соат 10:00 дан 16:00 га қадар фаолият юритади. Бироқ, Фарғона водийсида «метан заправка»ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, «газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади».
23 декабр соат 10:00 дан 16:00 га қадар республика бўйича барча «метан заправкалар» одатдаги режимда фаолият юритади, деб хабар берди Энергетика вазирлиги. Бироқ, аниқлик киритилишича, Фарғона водийсида «метан заправка»ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, «газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади».
«Бунинг асосий сабаби — газ босими пасайган вақтларда вазирлик ва ҳокимликлар томонидан биринчи навбатда аҳоли, жамоат транспортлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини табиий газ (ёқилғи) билан узлуксиз таъминлаш ҳисобга олинади. Яъни, жамоат транспортининг барқарор ишлаши, ижтимоий аҳамиятга эга объектлар ҳамда аҳоли эҳтиёжларини қондириш устувор вазифа ҳисобланади. Шу боис, газ таъминотидаги умумий ҳолат, босим даражаси ва истеъмол ҳажмидан келиб чиққан ҳолда «метан заправкалар»нинг иш режими маҳаллий ҳокимликлар билан келишилади. Бу чора газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва барча соҳаларда барқарор таъминотни таъминлаш мақсадида амалга оширилади», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:50 / 18.03.2026
Хитой Бухорода 75 млн долларлик “яшил” энергия лойиҳасини амалга оширади
10:18 / 15.03.2026
15 март куни метан заправкалар олти соат ишлайди
09:05 / 15.03.2026
Президентнинг ИИВга эътирози, энергетик мустақиллик ва ўпирилган йўл — ҳафта дайжести
11:23 / 14.03.2026