Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Қозон ўртасида поездлар ҳаракати тикланди
Ўзбекистон пойтахтини Татаристон маркази билан боғлайдиган поезд 21 декабр куни жўнаб кетди.
Тошкент - Қозон - Тошкент йўналиши бўйича темирйўл қатновлари очилди, деб хабар берди Транспорт вазирлиги.
21 декабр куни Тошкент-Марказий вокзалидан 315/316-сонли Тошкент - Қозон - Тошкент йўналиши бўйича йўловчи поезди йўлга чиқди.
Ўзбекистон пойтахтини Россиянинг Татаристон Республикаси маркази билан боғлайдиган қатновлар ҳафтасига бир марта амалга оширилади.
Поезд Тошкентдан якшанба куни жўнаб кетади ва чоршанба куни манзилга етиб боради. Шунингдек, Қозондан пайшанба куни йўлга чиқиб, якшанба куни етиб келади.
Поезд таркиби 7 та вагондан иборат бўлиб, 342 нафар йўловчига мўлжалланган.
Мавзуга оид
16:23
Арманистон ҳукумати геосиёсий курсини ўзгартириш учун халқдан мандат олди — сиёсатшунослар
14:20
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
14:04
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
18:53 / 10.06.2026