Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳар йили 600 нафар чет эллик “тил эгаси” бўлган мутахассис таълимга жалб этилади
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасида умумий ўрта таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш доирасида таълим ташкилотларига ҳар йили 600 нафар “тил эгалари” бўлган хорижий мутахассисларни жалб этиш режалаштирилган. Бу ташаббус ўқитиш сифати ва тил муҳитини кучайтиришга қаратилган.
Стратегия лойиҳасига кўра, умумий ўрта таълим тизимида таълим сифати ва ўқув жараёни самарадорлигини ошириш мақсадида таълим ташкилотларига ҳар йили 600 нафар “тил эгалари” бўлган хорижий мутахассисларни жалб этиш кўзда тутилмоқда.
Лойиҳада шунингдек, ўқув-методик таъминотни янгилаш ҳам назарда тутилган: 1 000 та номдаги янги авлод дарслик мажмуаларини (дарслик, машқ дафтари, педагоглар учун методик қўлланмалар) чоп этиш, ҳамда янги дарсликлар асосида планшетлар учун 1 000 та мултимедиа дастурларини яратиш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, Президент ва ихтисослаштирилган мактабларда жорий этилган баҳолаш тизимига ўхшаш механизмлар асосида умумий ўрта таълим муассасалари улушини 100 фоизга етказиш мақсади ҳам қайд этилган.
Мавзуга оид
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026
“Давлат мактабларининг асосий вазифаси болаларни маълум вақт ушлаб туриш бўлиб қолди” – Ҳамид Содиқ
08:38 / 02.06.2026