Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жорий йилда 230 га яқин тиббиёт муассасасида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 36 та янги объект барпо этилиб, яна 108 та муассасада реконструкция ҳамда 83 та бинода мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади.
2026 йилда соғлиқни сақлаш тизимига йўналтирилаётган маблағ миқдори 49 трлн. сўм бўлиши кутилмоқда, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, бу маблағлар соҳада ечимини кутаётган муҳим масалаларни ҳал этиш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш, тизим ходимлари учун қулай шарт-шароитлар яратишга сарфланади.
Жумладан, 2026 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 227 та тиббиёт муассасасида 1,750 трлн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Хусусан, 36 та янги объект барпо этилиб, яна 108 та муассасада реконструкция ҳамда 83 та бинода мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Лойиҳаларнинг асосий қисми, яъни 209 та объект бутунлай янгидан бошланади.
2026 йилдан Самарқанд вилоятида соғлиқни сақлашнинг янги моделини тўлиқ жорий қилиш мақсадида 117 та объектда 479 млрд. 300 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Жумладан, вилоятда бирламчи тизимни аҳолига янада яқинлаштириш мақсадида 1-2-типдаги 95 та оилавий поликлиниканинг қурилиш-таъмирлаш ишларига 360 млрд. сўм маблағ йўналтирилади. Шунингдек, Ургут туманида халқаро талабларга тўлиқ жавоб берадиган намунавий типдаги янги шифохона барпо этиш ишлари бошланади.
Натижада вилоятдаги 90 фоиздан ортиқ тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси яхшиланади.
Ҳудуд аҳолиси учун тиббий хизматлар “бир қадам” тамойили асосида кўрсатилиб, мурожаатларнинг 70 фоизини тўлиқ бирламчи бўғинда ҳал этишга эришилади.
Мавзуга оид
11:03 / 29.11.2025
"Бу навбатдаги бизнес режа": Шифокорлар ва беморлар Тошкент онкология касалхонаси тугатилаётганидан норози
10:08 / 15.11.2025
Япония Ўзбекистонга 5,7 млн долларлик маммография ускуналарини бепул ажратади
10:34 / 13.11.2025
Соғлиқни сақлаш муассасаларида пулли хизматлар тартиби тасдиқланди
20:46 / 07.09.2025