Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қодиров омма олдида ҳасса тутган ҳолда кўриниш берди
Аввалроқ тармоқларда Қодиров шошилинч равишда шифохонага ётқизилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Республика миллий сиёсат, ташқи алоқалар, матбуот ва ахборот ишлари вазири Аҳмад Дудаев бу хабарларни ёлғон деб атади.
Фото: Видеодан кадр
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров жамоатчилик олдида ҳасса тутган ҳолда кўриниш берди.
Ачхой-Мартан туманидаги Янги Шарой қишлоғида ҳофизлар мактаби очилиш маросими акс этган лавҳада Қодиров ҳасса ушлаб турган ҳолда акс этган.
Аввалроқ тармоқларда Қодиров шошилинч равишда шифохонага ётқизилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Республика миллий сиёсат, ташқи алоқалар, матбуот ва ахборот ишлари вазири Аҳмад Дудаев бу хабарларни ёлғон деб атади.
Унинг сўзларига кўра, Чеченистон раҳбари 29 декабр куни 2025 йил якунлари бўйича йиғилиш ўтказган, 31 декабрда халқни янги йил билан табриклаган, 1 январ куни эса Украинадаги ҳарбий тўқнашувлар ҳудудига янги техникаларни жўнатган.
Мавзуга оид
08:33 / 13.02.2026
ОАВ: ЙТҲдан кейин Адам Қодировнинг талоғи олиб ташланган
18:42 / 08.02.2026
Украина асирлигидан 20 нафар чечен қайтарилди. Улар жангсиз таслим бўлишганини айтишганди
14:47 / 12.01.2026
Украина разведкаси: Қодировнинг соғлиғи ёмонлашгани туфайли Кремл унга ворис изламоқда
02:36 / 06.12.2025