Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Википедия сунъий интеллект компанияларига мақолалардан фойдаланиш ҳуқуқини берди
Янги келишувларга кўра, компаниялар Wikimedia Enterprise хизмати орқали Википедия маълумотларига кириш учун расман пул тўлайди.
Фото: AFP/Getty Images
Википедияни бошқарувчи Wikimedia фонди йирик сунъий интеллект компаниялари билан янги келишувни эълон қилди. Улар орасида Amazon, Meta, Microsoft, Perplexity ва Mistral AI бор.
Янги келишувларга кўра, компаниялар Wikimedia Enterprise хизмати орқали Википедия маълумотларига кириш учун расман пул тўлайди. Бундай ёндашув «сайтдан маълумотларни рухсатсиз йиғиш» ўрнини босади ва контентдан «қонуний ва шаффоф шартларда» фойдаланиш имконини беради.
Битимлар бир йил давомида тузилган бўлса-да, илгари улар ҳақида жамоатчиликка эълон қилинмаган. Янги «ҳамкорлар» Google, Ecosia ва бошқаларга қўшилди.
Wikimedia фондининг таъкидлашича, Википедия «замонавий технологияларни ривожлантиришда муҳим рол ўйнайди». Энциклопедиядаги маълумотлардан чат-ботлар, қидирув тизимлари, овозли ёрдамчилар ва бошқа сунъий интеллектга асосланган хизматларда фойдаланилади.
Мавзуга оид
17:50 / 14.05.2026
«Ўткан кунлар»ни инглиз тилига ўгирган олим ЎзДЖТУга қарши судда ғолиб чиқди
17:56 / 07.05.2026
Армияда сунъий интеллект ва дронлар даври: президент янги вазифаларни белгилади
08:39 / 04.05.2026
Дунёда биринчи давлат тўлиқ автоном дронлар галасини синовдан ўтказди
01:59 / 04.05.2026