Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея дунёда биринчи бўлиб сунъий интеллектни тартибга солувчи қонунни амалга киритди
Қонун сунъий интеллект билан боғлиқ жараёнларни жиддий назоратга олади ва тартибга солади.
Фото: Nikkei Asia
22 январ куни Жанубий Кореяда сунъий интеллектни (СИ) тартибга солиш бўйича асосий қонун - AI Basic Act кучга кирди. Бу дунёдаги тўлиқ амалга киритилган биринчи шундай қонун ҳисобланади.
Ҳужжат расман Сунъий интеллектни ривожлантириш ва ишонч базасини яратиш тўғрисидаги асосий қонун (AI Basic Act) деб номланди.
Қонунда бир нечта асосий қоидалар мавжуд:
- Муҳим соҳаларда (масалан, тиббиёт, ядро хавфсизлиги, сув таъминоти ва бошқалар) «юқори самарали» сунъий интеллект тизимлари устидан мажбурий инсон назорати.
- Шаффофлик - компаниялар маҳсулот ёки хизмат сунъий интеллектдан фойдаланаётгани ҳақида одамларни олдиндан огоҳлантириши керак.
- СИ контентга махсус белги қўйлиши керак, айниқса, генератив модел натижаларини ҳақиқий натижалардан ажратиш қийин бўлганда (масалан, дипфейклар).
Қонунда тахминан бир йиллик ўтиш даври кўзда тутилган бўлиб, бу даврда талабларга риоя этилиши назорат қилинади, аммо қатъий санкциялар қўлланилмайди.
Мослашгандан сўнг, қоидабузарликлар учун жарималар солиниши мумкин (масалан, ~30 миллион вонгача, тахминан 250 млн сўмгача).
Европа Иттифоқи илгари «дунёдаги биринчи сунъий интеллект қоидалари»ни (яъни EU AI Act) қабул қилган бўлса-да, улар 2027 йилгача босқичма-босқич кучга киради. Бундан фарқли ўлароқ, Жанубий Корея қонуни ҳозирнинг ўзидаёқ тўлиқ амал қилмоқда, бу эса уни дунёдаги биринчи шундай қонун ҳужжатига айлантиради.
Мавзуга оид
19:52 / 21.01.2026
Жанубий Кореянинг собиқ бош вазири Хан Док Су исён иши бўйича 23 йилга қамалди
23:21 / 16.01.2026
Википедия сунъий интеллект компанияларига мақолалардан фойдаланиш ҳуқуқини берди
13:42 / 16.01.2026
Жанубий Кореянинг собиқ президенти беш йилга қамалди
23:02 / 13.01.2026