Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ТИВ: Дубайдаги жанжал иштирокчиларининг 8 нафари умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган
Ўзбекистон фуқаролари ўлимга ҳукм қилингани ҳақида олдинроқ берилган ва вазирликдаги манба томонидан тасдиқланган маълумот хато бўлиб чиқди.
Фото: Ўзбекистон ТИВ
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Ўзбекистоннинг 9 нафар фуқароси қамалди. Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди.
«2025 йилнинг апрел ойида Дубайда оммавий муштлашувда иштирок этган 8 нафар Ўзбекистон фуқаросига 21 январ куни суд ҳукми билан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, бир фуқарога 25 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилди.
Ҳозирда тегишли идоралар ва дипломатик ваколатхоналаримиз томонидан вазиятни тўлиқ ўрганиш ва фуқароларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича барча зарур чоралар кўрилмоқда», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил апрел ойида Дубай шаҳридаги ёнилғи қуйиш шохобчаларидан бирида ўзбекистонликлардан иборат икки жиноий гуруҳ ўртасидаги тўқнашув келиб чиқиб, бир киши пичоқ зарбаси оқибатида вафот этган, яна бир киши комага тушиб қолганди. Кейинроқ комадаги шахс ҳам ўзига келмай жон берган.
Ўшанда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги мазкур жанжалда иштирок этишда гумонланиб, 15 нафар ўзбекистонлик қўлга олинганини маълум қилганди.
Дубай жиноят қидирув бошқармаси «сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани икки давлат ўртасидаги визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлиги»дан огоҳлантирган, Ўзбекистон ТИВ эса «фуқароларни хорижда мамлакат шаънига доғ туширувчи ҳаракатлардан тийилиш»га чақирганди.
Бу воқеалардан кўп вақт ўтмай Ўзбекистон фуқароларининг БААга киришида муаммолар пайдо бўлди. Хусусан, июн ойи бошида футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида маҳаллий миллий жамоага қарши учрашувни кўришга борган ўзбекистонлик мухлисларнинг бир қисми аэропортда текширувдан ўта олмаганди.
Мавзуга оид
16:47
Дубайдаги муштлашувда қатнашган олти ўзбекистонлик ўлимга ҳукм қилинди
18:32 / 22.01.2026
«Келин ўғирлаш» ортидан содир этилган қотиллик Қозоғистонни ларзага солди
18:11 / 16.01.2026
Андижонда уюшган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди
16:04 / 16.01.2026