Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина ўз ерларини бериб қўймайди – Зеленский
Зеленскийнинг сўзларига кўра, хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги ҳужжат тайёр бўлган. АҚШдан уни имзолаш санаси ва жойи ҳақида хабар кутилмоқда.
Киев ва Москва ўртасидаги музокараларда муаммоли масалалар жуда кўп, деди Украина президенти Володимир Зеленский.
Зеленский ҳудудлар бўйича позицияси ўзгармаганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Украина ўз ерларини бериб қўймайди ва муроса йўлини топиш зарур.
«Хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги ҳужжат 100 фоиз тайёр, АҚШдан уни имзолаш санаси ва жойи ҳақида хабар кутяпмиз», — деди Украина президенти.
Аввалроқ Бирлашган Араб Амирликларида Россия, АҚШ ва Украина ўртасида уч томонлама музокаралар бўлиб ўтганди.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, музокараларда Америка томони низони бартараф қилиш ва зарур хавфсизлик шартлари параметрларини тасдиқлашнинг эҳтимолий шакллари тўғрисидаги масалани кўтарган.
Мавзуга оид
13:58
Иқтисодий форумнинг илк кунида Петербургга дронлар ҳужум қилди – суратлар
12:19
Белгиядан Россияга бемор отасини кўриш учун келган шахс «давлатга хиёнат»да айбланиб, 16 йилга қамалди
09:00
“Толибон” ва Россия: ҳарбий яқинлашув нимани англатади?
08:48