Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Биринчи исломий банк сари йўл: IMAN Holding йил якуниларини сарҳисоб қилди
IMAN Holding учун инвесторлар билан очиқ ва доимий мулоқот олиб бориш бир марталик муносабат эмас, балки бошқарув моделининг ажралмас қисми ҳисобланади. Мана уч йил давомида, IMAN Holding ўз инвесторлари учун Sarhisob номли ёпиқ учрашувни ўтказиб келмоқда. Ушбу учрашувда ўтган йил натижалари ва келгуси йил режалари муҳокама қилинади. Sarhisob — IMAN Holding энг йирик ва фаол инвесторларини бирлаштирадиган йиллик ёпиқ учрашув.
Фото: IMAN Holding
Бу формат йилдан-йилга мустаҳкам анъанага айланиб бормоқда. Агар илк Sarhisob тадбирида 80 нафар инвестор қатнашган бўлса, иккинчи учрашувда уларнинг сони қарийб 200 нафардан ошди. Sarhisob—2025 эса энг йирик тадбир бўлиб, унда ҳолдингнинг 300 нафардан ортиқ инвесторлари иштирок этди. Sarhisob учрашувлари инвесторлар учун фақат якуний рақамлар билан чекланмайди. Бу ерда компания қайси қарорларни нима сабабдан қабул қилгани, рискларни қандай бошқараётгани, қайси йўналишларга асосий эътибор қаратаётгани муҳокама қилинади ва келажакда амалга ошириш режалаштирилаётган лойиҳалар тақдим этилади. IMAN Holding жамоаси фикрича, айнан шундай очиқлик инвесторлар билан узоқ муддатли ишончли муносабатни шакллантиради ва компаниянинг умумий барқарорлигини оширади.

2025 йилнинг асосий воқеалари
2025 йил IMAN Holding учун катта ўзгаришлар йили бўлди. Компания бир вақтнинг ўзида брендни кучайтириш ва оммалаштириш, лойиҳаларни кенгайтириш ва ички тузилмани мустаҳкамлаш устида иш олиб борди. Муҳим қадамлардан бири, албатта, ребрендинг эълон қилиниши, ундан сўнг инвестицон ва молиявий ечимларни ўзида жамлаган IMANUM рақамли платформасини ишга тушириш бўлди.
IMAN Kvadrat: кўчмас мулкка инвестиция
Кўчмас мулкка инвестиция йўналиши ҳам жадал ривожланди. IMAN Kvadrat лойиҳаси доирасида компания BI Group ва Murad Buildings билан ҳамкорликда иккита пилот лойиҳани муваффақиятли амалга оширди. Бу лойиҳалар танланган модел тўғри эканини ва инвесторлар томонидан катта қизиқиш борлигини кўрсатди. Ушбу тажриба келгусида лойиҳани кенгайтириш ва реал сектор инвестицияларини кўпайтириш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилди.
Кузатув кенгаши: Мурад Назаров ва Хабибулло Ибрагимов
Шу билан бирга, компания бошқарув тизими ҳам кучайтирилди. 2025 йилда инвестиция ва бизнес бошқаруви бўйича катта тажрибага эга мустақил мутахассислар иштирокида Кузатув кенгаши ташкил этилди. Унинг таркибига девелопмент соҳасидаги таниқли тадбиркор Мурад Назаров ҳамда активлари 5 миллиард АҚШ долларидан ортиқ бўлган Қатарнинг етакчи исломий инвестиция банкларидан бири — Lesha Bank катта вице-президенти Хабибулло Ибрагимов кирдилар. Бу қадам компаниянинг стратегик қарорларни қабул қилишда институционал балoғат ҳамда пуxталикка интилаётганини кўрсатади.

МФО лицензиясининг олиниши
Йил давомида тартибга солиш ва инфратузилма масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. IMAN Holding микромолия ташкилотини очиш учун Марказий банк лицензиясини олди. Келгусида эса ушбу ташкилотни микромолия банкига айлантириш режалаштирилган. Бу босқич компания ривожида муҳим қадам бўлиб, Ўзбекистонда биринчи исломий банкни очиш йўлида мустаҳкам пойдевор яратди.

2025 йил рақамларда
Йил якунилари компания кўрсаткичларида ҳам яққол акс этди. Ҳисобот даврида IMAN Holding 23 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб қилди, бу ўтган йилга нисбатан 149 фоизга кўп. Янги инвесторлар сони 11 450 нафарни ташкил этди, бу эса ўтган йилга қараганда 124 фоиз ўсишни англатади. Савдо ва молиялаштириш ҳажми 35,9 миллион долларга етиб, 181 фоизга ўсиш кўрсатди. Компаниянинг мижозлари сони 64 880 кишига кўпайди, бу бир йил ичида 150 фоиз ўсиш дегани. Шунингдек, IMAN Holding жамоаси ҳам сезиларли даражада кенгайди — ходимлар сони 150 нафардан қарийб 400 кишига етди.
Sarhisob 2025: натижалар, қарорлар ва келгуси режалар
Sarhisob 2025 доирасида IMAN Holding топ-менежмент вакиллари йил якунлари ва қабул қилинган муҳим бошқарув қарорлари ҳақида батафсил маълумот берди. Компаниянинг операцион директори Мадияр Султонов инвесторлар олдида мунтазам ҳисобот бериш IMAN Holding иш услубининг муҳим қисми эканини таъкидлади:
“Биз ишончни доимий эътибор ва меҳнат талаб қиладиган катта актив деб биламиз. Биз учун фақат ўсиш кўрсатиш эмас, балки уни барқарор ушлаб туриш ва бу ўсиш қайси тамойиллар ва қандай жараёнлар ҳисобига амалга ошаётганини тушунтириш ҳам муҳим.”

2026 йил учун мақсадлар
Ҳисобот якунида IMAN Holding жамоаси 2026 йил учун асосий йўналишларни белгилаб берди. Маҳаллий бозорда илк бор жорий этиладиган AAOIFI стандартларига мувофиқ автолизинг ва ипотека хизматлари шулар жумласидан. Шунингдек, компания кўчмас мулк соҳасидаги инвестицион лойиҳаларини кенгайтириш, рақамли платформани янада кучайтириш ва бутун тизимнинг хавфсизлик ва ишончлилик даражасини оширишни режалаштирмоқда.

Компаниянинг инвестицион лойиҳалар бўйича директори Тимур Ходжаев янги йўналишларнинг ишга туширилиши инвесторлар маблағларини диверсификация қилишга ёрдам бериши ва шу орқали бошқарувдаги активлар самарадорлигини оширишини қайд этди.
Хатарларни бошқариш
Бизнеснинг кўлами кенгайгани сари хатарларни бошқариш масалаларининг аҳамияти ҳам ортиб боради. Жамоанинг таъкидлашича, портфель ва мижозлар сони қанчалик тез ошса, маълумотлар сифати ва таҳлилга қўйиладиган талаблар шунчалик ортиб боради. Айниқса, компания молиялаштираётган мижозларни баҳолаш масаласида бу жуда муҳим.

IMAN Holding рисклар ва ахборот йўналиши бўйича директори Шаҳзод Шукуров компаниянинг молиявий барқарорлиги рисклар билан ишлаш тизими қанчалик пухта йўлга қўйилганига бевосита боғлиқ эканини таъкидлади:
“Ўсиш ягона мақсад эмас. Кенгайишнинг ҳар бир янги босқичи рискларни бошқаришда янада аниқ, технологик ва тартибли ёндашувни талаб қилади. Бу, айниқса, мижозларни баҳолаш ва активлар сифатини текширишда муҳим.”
Унинг айтишича, компанияда рискларни бошқариш ахборотга таянган ёндашув ва доимий технологик такомиллашув асосида олиб борилади. IMAN Holding мижозлар хулқ-атворини чуқурроқ таҳлил қилиш, рискларни олдиндан аниқлаш ва пухта қарорлар қабул қилиш учун замонавий таҳлилий воситалардан, жумладан сунъий идрок (AI), машинавий ўрганиш (LLM) ва илғор аналитик тизимлардан фойдаланади.
“Биз доимий равишда янги усулларни синаб кўрамиз, турли моделларни таққослаймиз, энг яхши халқаро тажрибаларни ўрганиб, уларни маҳаллий бозорга мослаштирамиз. Биз учун рискларни бошқариш — бу ўзгармас қоидалар тўплами эмас, балки бизнес билан бирга ривожланиб борадиган жонли тизим”, — деди Шаҳзод Шукуров.
Шунингдек, у ахборот ва технологияга эътибор қаратиш компанияга портфель сифатини пасайтирмасдан кенгайиш, ўсиш ва барқарорлик ўртасида мувозанатни сақлаш имконини беришини таъкидлади.

Private-banking
Такидланишича, тажриба ва капитал ошгани сари инвесторлар нафақат молиявий лойиҳа ва хизматлар, балки шахсий ёндашув, профессионал маслаҳат ва юқори сервис даражасига ҳам эътибор бермоқда. Шу сабаб 2026 йилда компания учун алоҳида стратегик йўналишлардан бири private-banking йўналишини йўлга қўйиш бўлади.
IMAN Holding тушунчасида private-banking — бу шунчаки алоҳида хизмат эмас, балки инвесторларни узоқ муддат давомида қўллаб-қувватлаш тизими ҳисобланади. Бу ёндашув инвестиция портфелини тузиш, мақсадларни белгилаш, сармоя муддати ва хатар даражасини индивидуал тарзда кўриб чиқишни ўз ичига олади.
Реклама ҳуқуқи асосида