«IMAN Holding’га қўшган ҳиссам фақатгина пул эмас. Бу — янги бозорнинг катта истиқболларига ишонч ҳамда самарали компаниялар, лойиҳалар ва ғояларни қўллаб-қувватлаш истагидир. Мен мамлакатимиз ва минтақанинг адолатли молиявий келажагини шакллантираётган жамоанинг бир қисми бўлишни хоҳлайман», — деди Мурод Назаров.

IMAN Holding Ислом молияси қоидаларига мувофиқ инвестицион ва бошқа молиявий лойиҳаларни таклиф этиш орқали адолат ва шаффофлик тамойилларига асосланган финтех-экотизимни ривожлантирмоқда. Компаниянинг асосий мақсади иқтисодий ўсишнинг янги манбаига айланадиган барқарор ва ахлоқий молиявий ечимлар бозорини шакллантиришдан иборат.

Бугунги кунда IMAN Holding лойиҳаларига жисмоний ва юридик шахслар инвестиция киритишлари мумкин. Бутун жараённи эса IMANUM мобил иловаси орқали бошқариш ва кузатиш имконияти мавжуд. Инвестиция муддати ва миқдоридан келиб чиққан ҳолда йиллик даромад 20 фоиздан 27 фоизгача бўлиши мумкин. Дивидендларни ҳар ой пластик картага чиқариб олиш ёки қайта инвестиция қилиш мумкин.

«Ислом молияси — шунчаки тренд эмас. Бу соғлом иқтисодиётнинг асосидир. Компаниялар учун бу энг яхши ғояларни амалга ошириш ва ўсиш, инвесторлар учун эса капитални кўпайтириш имконияти. Булар биргаликда давлат иқтисодиётининг ривожига ҳисса қўшиш имкониятини яратади. Бу барча томонлар манфаати учун ишлайдиган ҳалол ва адолатли моделдир», — деди Мурад Назаров.

Мурод Назаров билан бир қаторда компания Кузатув кенгашида Ҳабибулло Ибрагимов ҳам фаолият юритмоқда. У Қатарнинг Lesha Bank номли йирик инвестицион банки катта вице-президенти ҳисобланади. Lesha Bank — етакчи исломий инвестицион банк бўлиб, 5 000 000 000 доллардан ортиқ активларни бошқаради ва минтақадаги асосий молиявий институтлар қаторига киради. IMAN Holding асосчиси Рустам Раҳматов, унинг жамоаси ҳамда Кузатув кенгаши аъзолари Мурод Назаров ва Ҳабибулло Иброгимов адолатли молия ва инвестиция бозорини Ўзбекистондан бошлаб ривожлантиришлари ва босқичма-босқич қўшни ҳамда хорижий мамлакатларга чиқишлари кутилмоқда.