Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатор ҳудудларда қор кўчиш хавфи эълон қилинди
ФВВ тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёт чораларини кўришларини сўрамоқда.
Фото: Sputnik / Овчинников
Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан берилган маълумотга кўра, 31 январ ва 1-3 феврал кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, шу жумладан:
Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шахрисабз туманлари;
Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманлари;
Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманлари;
Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманлари;
Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
ФВВ тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёт чораларини кўришларини сўраган.