Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 24 ёшли йигит пиротехника портлаши туфайли оғир жароҳат олди
Жарроҳлик амалиётида унинг чап қўл кафти олиб ташланган.
Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида пиротехника воситаси сабаб бир киши оғир тан жароҳати олди.
Тошкент шаҳри ИИББ видеосига кўра, 24 ёшли йигит ўз уйида пиротехника воситасидан фойдаланиш оқибатида оғир тан жароҳати билан шифохонага олиб келинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, пиротехника воситаси кутилмаганда ишга тушган, оқибатда боланинг қўл ва юз соҳаларида жароҳатлар юзага келган.
«Чап билак суяклари очиқ, майдаланиб синиб, қон томир ва нервлари жароҳатланиши, кафт соҳаси эзилиб, йиртилган жароҳати. Ўнг қўл билак ва кафт соҳалари, юз соҳалари куйган жароҳатлари белгилари бор эди.
Бемор оғир шок ҳолатида олиб келинган. Тўлиқ текширувлар ўтказилгандан кейин, жарроҳлик амалиётига олинган.
Жарроҳлик амалиётида чап қўл кафти, томирлари тўлиқ узилиши, нервлари узилиши ва суяклари майдаланиб сингани, юмшоқ тўқималарнинг ҳолатини ҳисобга олиб, беморнинг қўл кафти олиб ташланган», дея маълумот берган РШТТЁИМ травматологи Анвар Исмоилов.
Ҳозирда беморнинг аҳволи нисбатан қониқарли, куйиш жароҳатларига даволовчи муолажалар олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, ҳар йили декабр–январ ойларида пиротехника воситалари билан боғлиқ жароҳатлар кўпаяди. Бундай ҳолатларда куйишлар, суяк синишлари, қўл, юз ва кўз соҳаларининг оғир жароҳатланиши, қайтариб бўлмайдиган асоратлар тез-тез кузатилади.
Мавзуга оид
19:34 / 20.12.2025
Йил бошидан буён 7,2 млн дона пиротехника буюмлари ушлаб қолинди — Божхона қўмитаси
09:48 / 18.12.2025
Тошкент вилоятида қўлбола пиротехника воситалари аниқланди
11:32 / 03.11.2025
Пиротехника бўйича давлат назорати ва жарималар оширилади
19:47 / 19.10.2025