Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент ҳузурида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди
Энди бошоқли дон экинларини етиштиришда томчилатиб ва дискрет суғориш технологияси жорий қилинган майдонлар учун ҳам субсидия берилади. Сув тежовчи технологияларни қуриб берган пудрат ташкилотлари ҳар бир лойиҳага камида 2 йиллик кафолат муддати бериши ҳамда 5 йил давомида сервис хизматларини кўрсатиши мажбурий этиб белгиланади.
Президент Шавкат Мирзиёев 3 феврал куни сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш ҳамда сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш юзасидан тақдимот билан танишди.
Энди бошоқли дон экинларини етиштиришда томчилатиб ва дискрет суғориш технологияси жорий қилинган майдонлар учун ҳам субсидия берилади.
Сув тежовчи технологияларни харид қилиш ва қуриш мақсадида тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар бўйича фоизларни қисман қоплаб бериш йўлга қўйилади. Ғўза майдонларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун кредит маблағлари ҳар йил ноябр ойидан бошлаб ажратилади.

Сув тежовчи технологияларни қуриб берган пудрат ташкилотлари ҳар бир лойиҳага камида 2 йиллик кафолат муддати бериши ҳамда 5 йил давомида сервис хизматларини кўрсатиши мажбурий этиб белгиланади.
Соҳада давлат назоратини такомиллаштириш масалаларига тўхталиб ўтилди.
Сув олиш жойларида сувни бошқариш ва ҳисобини юритишни такомиллаштириш мақсадида шоли етиштириладиган ҳамда балиқчилик хўжаликлари ташкил қилинган ер майдонларида “ақлли” сув ўлчаш ва ҳисоблаш воситалари ўрнатилади. Улар “Сув ҳисоби” ахборот тизимига интеграция қилинади.
Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бўлинмаларида сув тежовчи технологиялардан ҳамда сувдан фойдаланишни мониторинг қилиш бўлимлари ташкил этилади. Тадбиркорлик субъектларида инспекция томонидан ўтказиладиган текширувларни ёнкамералардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш тартиби жорий этилади. Инспекцияга қишлоқ хўжалиги экин майдонларида сувдан фойдаланиш ва сув исрофини мониторинг қилиш мақсадида учувчисиз учиш дронларидан фойдаланишга рухсат берилади.

Шу билан бирга, ўрнатилган сув тежовчи технологияларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни кучайтириш зарурлиги қайд этилди. Сув тежовчи технологиялар жорий қилинган ва субсидия ажратилган ер майдонларида бундай технологиялар ёки уларнинг асосий қисмларини ишлатмасдан, анъанавий усулда суғориш сувдан ўзбошимчалик билан фойдаланиш деб баҳоланади.
Фермерларнинг сув тежовчи технологияларни жорий этиш соҳасидаги манфаатларининг ҳимоясини кучайтириш мақсадида “Сувхўжаликназорат” инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан сув тежовчи технологияларни ўрнатиш билан боғлиқ масалалар юзасидан судларга даъво аризаларини киритишда давлат божидан озод қилиш таклиф этилди.
Тақдимотда илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича кадрлар тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш юзасидан режалар ҳақида ҳам ахборот берилди. Жумладан, “Сувчилар мактаби” лойиҳаси доирасида жорий йилда 10 мингта фермер хўжаликлари ходимларининг малакаси оширилади, 358 нафар сув хўжалиги ходими малака ошириш учун хорижга юборилади.
Мавзуга оид
11:45 / 24.02.2026
Ҳар пайшанба — вазирлик ва ҳокимликларда «Ёшлар куни» бўлади
11:08 / 24.02.2026
«22 миллиондан зиёд ёшлар тимсолида катта иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий кучни кўрамиз» – президент
08:44 / 24.02.2026
Тошкентда 5 та нимстанция қурилади ва тармоқлар модернизация қилинади
08:22 / 24.02.2026