Ўзбекистон | 19:00
6899
7 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзбекистон авто оламида янги ўйинчи: Geely бренди 3 та янги моделини расман тақдим этди

2026 йил 5 феврал куни Тошкент шаҳрида Geely бренди Ўзбекистонда “Фаровон ҳаёт учун” шиори остида янги моделларнинг йирик тақдимот тадбирини ўтказди ва учта моделни расман тақдим этди. Булар – Geely EX5, Geely EX5 EM-i ва Monjaro.

Фото: Geely

Ушбу тақдимот 2025 йил октябр ойида бўлиб ўтган Тошкент Халқаро Автокўргазмасидаги Geely дебютидан кейинги навбатдаги муҳим босқич бўлди. Бренд тақдимоти Марказий Осиё бозорида Geelyʼнинг маҳаллийлаштириш стратегиясида катта қадам ташланганини ҳам англатади. Geely Ўзбекистондаги истеъмолчиларга автомобиллар бўйича янада кенг ва экологик тоза танловларни тақдим этади, шу билан бирга маҳаллий автомобил саноатини модернизация қилиш ва “яшил ҳаракатланиш” экотизимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашда давом этади.

Тадбир куни кўплаб автомобил ишқибозлари, соҳа етакчилари ҳамда танилган оммавий ахборот воситалари жам бўлиб, Geely янги моделларининг бозорга чиқишига гувоҳ бўлишди. Geely EX5 илғор технология, замонавий дизайн ва юқори энергия самарадорлигини ўзида бирлаштирган тўлиқ электр моделдир. У Euro NCAP ва ANCAP ташкилотларидан бир вақтнинг ўзида икки карра беш юлдузли хавфсизлик баҳосини олган Geelyʼнинг илк модели бўлиб, кундалик электромобилларда ҳаракатланиш стандартларини янги белгилашни мақсад қилади.

Geely EX5 EM-i дунёда оммавий ишлаб чиқариладиган плагин-гибрид SUVʼлар орасида энг паст ёқилғи сарфига эга модел ҳисобланади. Саноатдаги етакчи EM-i Супер Ҳибрид тизими билан жиҳозланган ушбу модел 105 км Соф электр юриш захирасига ҳамда заряд сақлаш (charge-sustaining) режимида 4,3 Л/100 км ёқилғи сарфини таъминлаб, ўз синфида янги мезонларни ўрнатади.

Флагман премиум SUV бўлган Monjaro эса сўнгги тўрт йил ичида умумий глобал савдоси 930 минг донадан ошиб, бозордаги кучли рақобатбардошлигини намоён этди. Тақдимот тадбири технологик эстетика ва визуал санъат уйғунлигида ташкил этилиб, Geelyʼнинг “барқарор ҳаракатланиш етакчиси” сифатидаги стратегик позициясини ёрқин тарзда кўрсатди.

Бугунга келиб Geely Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида, жумладан, Тошкент, Бухоро ва Фарғонада бир нечта савдо ва сервис шохобчаларини ташкил этди. Марказий Осиёдаги сотув режаларининг асосий йўналишларидан бири сифатида Geely маҳаллий ҳамкорлар билан биргаликда маҳаллий заводини қуришни ҳам режалаштирмоқда. Бу лойиҳа бутун Марказий Осиё минтақасини қамраб оладиган таъминот занжири ва ишлаб чиқариш марказини шакллантиришга, шунингдек, маҳаллийлаштирилган ишлаб чиқаришни босқичма-босқич ривожлантиришга хизмат қилади. Ушбу ташаббус минтақавий автомобил саноати ривожига кўмаклашади ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилади.

Сотувдан кейинги қўллаб-қувватлаш тизими ҳам кенг йўлга қўйилмоқда. Ҳозирда Geely Ўзбекистонда 800 квадрат метр майдонга эга марказий эҳтиёт қисмлар омборини ташкил этган, 500 турдаги эҳтиёт қисмлар категориясини захирада сақламоқда. Компания бутун мамлакат бўйлаб 72 соат ичида етказиб беришни ҳамда сервис тармоғи бўйлаб эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш даражасини 95% дан юқори ушлаб туришни кафолатлайди. Келгуси уч йил ичида Geely асосий шаҳарлар бўйича 100% тармоқ қамровига эришишни, шунингдек, харид, сотувдан кейинги сервис ва кундалик фойдаланишни қамраб оладиган тўлиқ цикл (full lifecycle) мижоз тажрибаси тизимини яратишни режалаштирмоқда. Бу Ўзбекистон ва Марказий Осиё бўйлаб истеъмолчиларга янада кенгроқ ва сифатлироқ хизмат кўрсатишни таъминлайди.

Тадбирда Geely International’нинг Шарқий Европа бизнес бўлинмаси бош директори Жанг Шоухе шундай деди: “Ўзбекистон ҳукумати ‘Ўзбекистон-2030’ стратегияси доирасида қайта тикланувчи ресурсларни фаол ривожлантирмоқда ҳамда яшил ва барқарор иқтисодиётни илгари сурмоқда. Geelyʼнинг етук глобал платформа архитектураларига таянган ҳолда, биз бутун дунё бўйлаб ақлли электр автомобилларнинг кўпроқ моделларини тақдим этишда давом этамиз. Бу яшил ва барқарор ҳаракатланиш бўйича турли фойдаланувчи эҳтиёжларини қондиришга, шунингдек, Ўзбекистоннинг паст углеродли, яшил ва барқарор янги транспорт даврига ўтишини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади”.

Глобал автомобил саноати жадал трансформация жараёнини бошдан кечираётган бир пайтда, Geely кучли технологик салоҳият ва мослашувчан маҳаллийлаштириш стратегияларига таянган ҳолда Евросиё ва Лотин Америкаси каби турли минтақавий бозорларда иштирокини изчил кенгайтирмоқда. Ўзбекистондаги ушбу муваффақиятли тақдимот Geelyʼнинг Хитой автомобил бренди сифатида глобал бозорларга чиқишдаги қатъий ҳаракатини намойиш этиш билангина чекланмай, “яшил ва ақлли транспорт экотизимини яратиш” ҳақидаги қарашини ҳам ўзида мужассам этади ва бу ҳар бир фойдаланувчига ишонч ва хавфсизлик ҳиссини беради.

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, Geely брендига 1986 йилда асос солинган ва у 1997 йилдан бери автосаноатда муҳим ўринлардан бирини эгаллаб келмоқда. Geely Holding таркибига Geely Auto (жумладан, Geely Galaxy), ZEEKR, Lynk & Co, Volvo Cars, Polestar, Lotus, LEVC (London Electric Vehicle Company) ва Фаризон (тижорат NEV) каби брендлар киради. Шунингдек, гуруҳ ўз портфели доирасига бевосита киритадиган ҳамкорлик ва инвестицион активлар ҳам мавжуд. Улар қаторида SMART ва PROTON брендлари ҳам бор. 2025 йил якунига кўра, Geely Holdingʼга тегишли барча брендлари бўйича жами сотув 4,11 млн автомобилдан ошиб кетди.

Geely автомобил саноати билан бир қаторда алоҳида “технологик кластер”ни ҳам ривожлантирмоқда. Компания таркибига кирувчи Geespace бренди орқали “GEESATCOM” деб аталган паст орбитадаги сунъий йўлдошлар тармоғини ташкил этган. Олтинчи ракета парвозидан сўнг Geely орбитада умумий ҳисобда 64 та сунъий йўлдошга эга бўлди ва лойиҳанинг I босқичи (Phase I) муваффақиятли якунланганини маълум қилди.

Ўзбекистондаги авто ихлосмандлари учун Geely брендининг расман кириб келиши бу биринчи навбатда, расмий савдо, кафолат ва сервис тизими, янги замонавий моделлар билан танишиш ҳамда Geely глобал бозор учун жорий этаётган юқори стандартларининг Ўзбекистонга ҳам татбиқ этилиши демакдир. Ўзбекистон бозорида Geelyʼдан хавфсизлик ва муҳандисликнинг юқори даражасидаги маҳсулотларга бўлган урғуни кутиш мумкин. Ўзбекистон учун эълон қилинган Geely EX5 модели Euro NCAP бўйича энг юқори, 5 юлдузли рейтингга эга. Ушбу моделдаги ҳайдовчи ва йўловчиларни ҳимоя қилишга қаратилган технологиялари, шунингдек, ҳайдовчига ёрдам берувчи тизимлар бўйича юқори кўрсаткичлар оммавий харидор учун маҳсулот даражасини кўрсатадиган тушунарли ва аниқ индикатор ҳисобланади.

Geelyʼнинг Ўзбекистондаги расмий бўлими ҳамда сотувга чиқарилган моделлари ҳақидаги батафсил маълумотларни қуйидаги манбалардан олишингиз мумкин:

Call-марказ: +998 55 510 02 90 (2299)

Вебсайт | Instagram | Telegram

  Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид