Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 10 феврал куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Товар айирбошлаш суръати барқарор экани мамнуният билан қайд этилди. Саноат кооперацияси лойиҳалари амалга оширилмоқда, йирик инфратузилмавий лойиҳалар, шу жумладан, «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли ва Қамбарота гидроэлектр станцияси қурилиши бўйича биргаликдаги ишлар давом эттирилмоқда.
Президентлар минтақавий кун тартибининг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашди, бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини муҳокама қилди.
Мавзуга оид
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026