Жаҳон | 21:52 / 15.02.2026
1567
1 дақиқада ўқилади

АҚШда олмахон бир уйнинг куйиб кулга айланишига сабабчи бўлди

Ўт ўчирувчиларнинг тушунтиришича, жонивор чордоқда электр симларини кемириб ташлаган. Натижада қисқа туташув юз бериб, ёнғин келиб чиққан.

Фото: GoFundMe

АҚШнинг Флорида штатидаги Панама сити шаҳрида яшовчи оила олмахон сабабли уйсиз қолди, деб хабар берди WMBB.

Уй эгаси Донни Бантанинг айтишича, тун ярмида у чордоқдан шовқин овозини эшитган, кейин эса ғалати ҳидни сезган. Эркак дарҳол хотини Стейси Дэвис ва фарзандларини уйғотган.

Улар дарҳол болаларни ҳамда ити ва мушугини ташқарига олиб чиқишган.

Ўт ўчирувчилар тез етиб келишига қарамасдан, уй бутунлай ёниб кетган. Маълум бўлишича, ёнғинга олмахон сабабчи бўлган.

Ўт ўчирувчиларнинг тушунтиришича, жонивор чордоқда электр симларини кемириб ташлаган. Натижада қисқа туташув юз бериб, ёнғин келиб чиққан.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров

Мавзуга оид