Жаҳон | 19:52
2987
2 дақиқада ўқилади

Иқтисодчилар дунё бўйича ўта қашшоқликни бартараф этиш учун қанча пул кетишини ҳисоблаб чиқишди

Маълумотларга кўра, дунё бўйича алкогол ёки косметика учун қилинадиган йиллик харажатлар миқдори қашшоқликни йўқ қилиш учун зарур бўлган маблағдан бир неча баробар кўп.

Фото: cega.berkeley

Америкалик иқтисодчилар бутун дунёда ўта қашшоқликни йўқ қилиш учун қанча маблағ кетишини ҳисоблаб чиқишди. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бунинг учун йилига тахминан 318 миллиард доллар —жаҳон ялпи ички маҳсулотининг атиги 0,3 фоизи талаб қилинади.

Калифорниядаги Беркли университети тадқиқотчиларининг хулосалари даромади паст бўлган 23 та мамлакатдаги қашшоқлик маълумотлари таҳлилига асосланган.

Сунъий интеллект технологиялари юз миллионлаб одамларнинг эҳтиёжларини ўта аниқликда баҳолаш ва уларнинг кунлик даромадини 2,15 доллар — ўта қашшоқликнинг халқаро меъёридан юқорига олиб чиқиш учун зарур бўлган мақсадли молиявий ёрдам ҳажмини ҳисоблаш имконини берди.

Шу билан бирга, тадқиқот муаллифлари қашшоқликни бартараф этиш йўлида сиёсий қийинчиликлар мавжудлигини эътироф этишган. Уларнинг фикрича. кўплаб камбағал давлатлар ташқи ёрдамсиз қашшоқликни йўқ қила олмайди.

Маълумотларга кўра, дунё бўйича алкогол (жаҳон ЯИМининг 2,2 фоизи) ёки косметика (0,6 фоиз) учун қилинадиган йиллик харажатлар қашшоқликни йўқ қилиш учун зарур бўлган маблағдан бир неча баробар кўп.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров