Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳоли маблағлари ҳисобидан инвестициялар бўйича Тошкент вилояти етакчи
2025 йилнинг январ–сентябр ойларида аҳоли маблағлари ҳисобидан асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар 26 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,6 фоизга ошган бўлиб, ҳудудлар кесимида Тошкент вилояти етакчи ҳисобланмоқда.
Фото: Kun.uz
Миллий статистика қўмитаси хабарига кўра, жорий йилнинг январ–сентябр ойларида аҳоли маблағлари ҳисобидан асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ҳажми 26 триллион сўмга етди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,6 фоизга кўпдир.
Аҳоли маблағлари ҳисобидан йўналтирилган инвестицияларнинг ҳудудлар кесимидаги ҳажми қуйидагича тақсимланди:
- Қорақалпоғистон Республикаси – 1 267,5 млрд сўм;
- Андижон вилояти – 1 996,2 млрд сўм;
- Бухоро вилояти – 2 695,7 млрд сўм;
- Жиззах вилояти – 940 млрд сўм;
- Қашқадарё вилояти – 1 885,7 млрд сўм;
- Навоий вилояти – 1 705,7 млрд сўм;
- Наманган вилояти – 2 424,1 млрд сўм;
- Самарқанд вилояти – 1 320,1 млрд сўм;
- Сурхондарё вилояти – 1 860,8 млрд сўм;
- Сирдарё вилояти – 252,4 млрд сўм;
- Тошкент вилояти – 3 497 млрд сўм;
- Фарғона вилояти – 1 829 млрд сўм;
- Хоразм вилояти – 2 326,1 млрд сўм;
- Тошкент шаҳри – 1 995,1 млрд сўм.
Расмий маълумотларга кўра, аҳоли маблағлари ҳисобидан асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ҳажми бўйича Тошкент вилояти етакчи саналади. Кейинги ўринларни Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятлари эгалламоқда.
Сирдарё вилояти эса аҳоли маблағлари ҳисобидан инвестициялар ҳажми энг паст қайд этилган ҳудуд бўлди.
Мавзуга оид
11:30 / 04.12.2025
Ўзбекистонда таълим олаётган хорижликлар: энг кўп Ҳиндистон ва Туркманистон фуқаролари
09:59 / 04.12.2025
Навоий вилояти аҳоли жон бошига инвестициялар ҳажми бўйича етакчилик қилмоқда
10:06 / 03.12.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп сафар қилаётган давлатлар маълум қилинди
14:35 / 02.12.2025