Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой фазогирлари орбитада помидордан ҳосил олишди
“Иссиқхона” 2025 йил июлда “Тянчжоу-9” юк кемасида космик станцияга олиб чиқилган. Олимлар унинг ёрдамида микрогравитация шароитида ўсимликларни самарали етиштиришнинг асосий технологияларини синовдан ўтказишни кўзда тутишган.
Хитойнинг “Шэнчжоу-21” космик миссияси экипажи “Тянгун” станцияси бортида помидордан мўл ҳосил олди, деб хабар берди Xinhua агентлиги.
Помидор етиштириш учун аэропон тизим Хитойнинг космонавтлар тайёрлаш ва ўқитиш марказининг тадқиқотчилар гуруҳи томонидан яратилди. Унда махсус ишлаб чиқилган LED ёритиш спектри қўлланилади. Шунингдек, қурилма сувни майда томчи кўринишида сепади, бу эса сувдан фойдаланиш самарадорлигини оширади.
“Космик иссиқхона” 2025 йил июлда “Тянчжоу-9” юк кемасида космик станцияга олиб чиқилган. Олимлар унинг ёрдамида микрогравитация шароитида ўсимликларни самарали етиштиришнинг асосий технологияларини синовдан ўтказишни кўзда тутишган.
Келгусида “Тянгун” “космик даласи”да буғдой, сабзи ва доривор ўсимликларни аэропон усулда етиштириш бўйича тажрибалар ўтказиш режалаштирилган. Шу тариқа орбитал муҳитда етиштирилиши мумкин бўлган экин турлари босқичма-босқич кенгайтириб борилади.