Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогида ғалаба қозонган Ўзбекистон U-17 терма жамоасини унвон ва медаллар билан тақдирлади. Шунингдек, ўйинни Sport телеканалида шарҳлаган шарҳловчилар «Шуҳрат» медали билан мукофотланди. Фармон матни президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
«Ўзининг ёрқин истеъдоди ва профессионал маҳорати, улкан азму шижоати ҳамда мустаҳкам иродасини намоён этиб, Саудия Арабистонида футбол бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган нуфузли мусобақада мислсиз жасорат ва матонат намуналарини кўрсатгани, Осиё кубогини қўлга киритиб, ўзбек футболи тарихида янги бир шонли саҳифа очгани, шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги обрў-эътиборини юксалтириш, ёш авлодни миллий ғурур ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишида фаол иштирок этиб келаётгани учун қуйидагилар мукофотлансин», — дейилади фамон матнида.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан
Исмоилов Исломбек Муродбек ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси бош мураббийси
«Келажак бунёдкори» медали билан
Абдукаримов Миразиз Эркин ўғли – Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоси
Абдуллаев Фариджон Нодиржон ўғли – Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоси
Абдумўминов Азизбек Икромжон ўғли – Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоси
Алиев Асилбек Равшанжон ўғли – Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоси
Баходирхонов Муминхон Иссохон ўғли – Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоси
Ботиралиев Ҳожиакбар Хайрулло ўғли – Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоси
Еримбетов Азизбек Мухаммед Али ули – Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоси
Избосганов Баҳодир Махсетбаевич – Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоси









