Ўзбекистон | 14:24
1724
2 дақиқада ўқилади

Наврўзолди об-ҳаво прогнози

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиб боради. Тун ва тонгдаги совуқ ҳаво ҳафта ўрталарида илиқроқ ҳарорат билан ўрин алмашади. Вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов ҳафтадаги об-ҳаво кутилмалари билан Kun.uz'нинг жонли эфирида таништиради.

Ҳафтанинг жума ва дам олиш кунлари кундузги ҳарорат қийматлари баъзи жойларда +20...+25 даражагача иссиқ бўлиши ойдинлашган. Бу ўтган ҳафтада совуқдан азият кўрган наботот оламига қайта уйғониш даврини туҳфа этади.

Мартнинг учунчи ўн кунлиги яна ҳам намгарчил, ёғинларга бой ўтиши кутилмоқда. Ҳарорат кесимида ойнинг учинчи декадаси одатдаги апрел бошларига хос баҳорий ҳавога мос тушса керак.

Мартнинг 11-13 саналарида минтақага кириб келган совуқ ҳаво оқими афсуски кўплаб ҳудудларда эрта гуллайдиган бодом, ўрик, шафтоли, олма каби мевали дарахт гуллари, тугган меваларини совуқ уришига олиб келди. Айрим худудларда зарарланиш 90% га тенг.

Жорий иссиқлик кутилмаларидан келиб чиқиб, куртаклардан гулга айланадиган меваларга асалариларни кўп жалб этиб, чанглатиш усулларига кўпроқ эътибор қаратиш керак бўлади. 

Шокир Шарипов
Тайёрлаган Шокир Шарипов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид