Жаҳон | 21:55
1834
1 дақиқада ўқилади

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот котиби Наиний ўлдирилди

Шунингдек, ОАВда ИИҚҚ ҳарбий-космик кучлари қўмондони Маҳди Қурайший ҳам АҚШ-Исроил томонидан Исфаҳонга берилган зарбалар натижасида ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилинмоқда.

Фото: AP

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили, генерал Али Муҳаммад Наиний 20 март куни АҚШ ва Исроилнинг ҳаво зарбалари оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИҚК матбуот хизмати маълум қилди.

«Чуқур қайғу ва шу билан бирга, фахр туйғуси билан маданият ва медиа соҳасида фаолият юритган ИИҚК генерал-майори, жамоатчилик билан алоқалар бўйича ўринбосар ва корпуснинг расмий вакили шаҳид бўлганини маълум қиламиз», — дейилади корпус баёнотида.

Таъкидланишича, генерал мусулмонлар учун муқаддас бўлган Рамазон ойининг сўнгги куни эрта тонгда амалга оширилган террористик ҳужум қурбони бўлган.

Шунингдек, ОАВда ИИҚҚ ҳарбий-космик кучлари қўмондони Маҳди Қурайший ҳам АҚШ-Исроил томонидан Исфаҳонга берилган зарбалар натижасида ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилинмоқда.

Хабарга кўра, Қурайший Исфаҳондаги “Жи” саноат ҳудудига зарба берилиши оқибатида ҳалок бўлган.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид