Ўзбекистон | 20:15
425
2 дақиқада ўқилади

Йил бошидан буён қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2 млрд кВт соатдан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқарилди

Ўзбекистонда умумий қуввати 5 582 мегаватт бўлган 15 та қуёш фотоэлектр станцияси ва 5 та шамол электр станцияси «яшил» энергия ишлаб чиқармоқда. 2026 йил бошидан буён қуёш фотоэлектр станциялари томонидан 959,2 млн кВт⋅соат, шамол электр станциялари томонидан эса 1 млрд 56,2 млн кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.

Фото: Shutterstock

20 март куни Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2026 йил бошидан бери ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 2 млрд кВт⋅соатга етди.

Йил бошидан буён қуёш фотоэлектр станциялари томонидан 959,2 млн кВт⋅соат, шамол электр станциялари томонидан эса 1 млрд 56,2 млн кВт⋅соат, жами 2 млрд 15,4 млн кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.

13 феврал куни қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2026 йил бошидан бери ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 1 млрд кВт⋅соатни ташкил қилган эди.

2024 йили 9 та қуёш ва 1 та шамол электр станцияси томонидан ишлаб чиқарилган жами электр энергияси ҳажми 4 млрд 860 млн кВт·соатни ташкил қилган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 10,5 млрд кВт⋅соатга етди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда умумий қуввати 5 582 мегаватт бўлган 15 та қуёш фотоэлектр станцияси ва 5 та шамол электр станцияси «яшил» энергия ишлаб чиқармоқда.

Жорий йил бошидан буён Ўзбекистондаги барча гидроэлектр станциялар, қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 3 млрд 160 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид