Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Яшил» электростанциялар электр ишлаб чиқариш бўйича АЭСларни ортда қолдирди
2019 йилда дунё бўйича энергия истеъмоли 1,3 фоизга ошган, бунда истеъмолнинг 41 фоизини қайта тикланувчи энергия манбалари таъминлаган.
Фото: Иван Шитов / ТАСС
«Яшил» электростанциялар 2019 йилда электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича илк марта атом электростанцияларини ортда қолдирди. Бу ҳақда BP Statistical Review йиллик ҳисоботида маълум қилинди.
Қуёш, шамол ва бошқа соф манбалардан (сувдан ташқари) электр ишлаб чиқариш 13 фоизга ошган ва 2,8 петаватт·соатга етган. Атом электр энергияси ишлаб чиқариш эса 3,5 фоизга ошиб, 2,796 петаватт·соатга етган.
Умуман олганда, дунёда энергия истеъмоли соф манбалар томонга ўтишда давом этмоқда, дея қайд этади BP экспертлари. 2019 йилда дунё бўйича энергия истеъмоли 1,3 фоизга ошган, бунда истеъмолнинг 41 фоизини қайта тикланувчи энергия манбалари таъминлаган.
Кўмир ёрдамида электр энергияси ишлаб чиқариш 36,4 фоизга камайган. Аммо шу билан бирга, кўмир электр энергияси ишлаб чиқаришнинг энг йирик манбаси бўлиб қолмоқда.
Мавзуга оид
20:15 / 22.03.2026
Йил бошидан буён қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2 млрд кВт соатдан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқарилди
21:04 / 13.03.2026
ХАЭА вакиллари АЭС қурилиши жараёнини ўрганиш учун Ўзбекистонга келади
18:49 / 07.03.2026
АЭС қуриладиган ҳудудларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари тасдиқланди
15:23 / 24.02.2026