Жамият | 19:43 / 29.03.2026
3808
1 дақиқада ўқилади

Ўзбек цирк санъатининг машҳур намояндаси Олимжон Тошкенбоев вафот этди

Унинг раҳбарлигидаги “Ўзбекистон дорбозлари” гуруҳи кўплаб хорижий мамлакатларда ўз санъатини намойиш этган.

Фото: Маданият вазирлиги

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, ўзбек цирк санъатининг машҳур намояндаси Олимжон Тошкенбоев 81 ёшида вафот этди, деб хабар берди Маданият вазирлиги.

Олимжон Тошкенбоев узоқ йиллар давомида “Ўзбекистон дорбозлари” гуруҳига раҳбарлик қилган ва миллий дорбозлик санъати соҳасида самарали фаолият юритган.

Унинг раҳбарлигидаги “Ўзбекистон дорбозлари” гуруҳи кўплаб хорижий мамлакатларда, хусусан, Полша, Германия, Миср, Белгия, Голландия, Швейцария, Бразилия, Аргентина, Колумбия, Эквадор каби мамлакатларда ўз санъатини намойиш этган.

У «Ўзбекцирк» бирлашмасида режиссёр лавозимида фаолият юритиб, кўплаб шогирдларни етиштирган.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид