Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Xiaomi янги арзон смартфонини тақдим этди
Смартфон 6,9 дюймли IPS-дисплейга эга бўлиб, янгиланиш частотаси 120 Гцни ташкил қилади. Redmi 15A Unisoc T8300 процессори ва 4 ГБ тезкор хотира билан жиҳозланган. Телефоннинг ички хотираси 64 ГБ ва microSD карталар учун слот ҳам бор.
Xiaomi компанияси Redmi 15A смартфонини тақдим этди, деб хабар берди Notebookcheck нашри.
Журналистларнинг сўзларига кўра, янги қурилма бренднинг ҳозирги қурилмалари орасида энг арзони ҳисобланади. У Ҳиндистон бозори учун чиқарилган бўлиб, нархи 16,5 минг рупий (173 доллар) этиб белгиланган.
Смартфон 6,9 дюймли IPS-дисплейга эга бўлиб, янгиланиш частотаси 120 Гцни ташкил қилади. Redmi 15A Unisoc T8300 процессори ва 4 ГБ тезкор хотира билан жиҳозланган. Телефоннинг ички хотираси 64 ГБ ва microSD карталар учун слот ҳам бор.

Қурилма 32 мегапикселли камера ва 8 мегапикселли олд камера билан жиҳозланган. Смартфонда симли қулоқчинлар учун 3,5 мм аудио тирқиш мавжуд.
У Android 16 асосидаги HyperOS 3.0 операцион тизимида ишлайди ҳамда 2032 йилгача хавфсизлик янгиланишларини олиш кафолати берилган.
Шунингдек, муаллифлар арзон смартфон 5G алоқани қўллаб-қувватлаши ва 6300 мА·соат сиғимли аккумуляторга эга эканига эътибор қаратган.