Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Central Asian University клиник амалиётининг тўлақонли симуляцияси орқали тиббий таълимнинг ноёб форматини жорий этмоқда
Central Asian University тиббий таълим нафақат назария, балки соғлиқни сақлашнинг реал тизимларини ишга туширишдан аввал уларни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва синовдан ўтказиш орқали ҳам йўлга қўйилиши мумкинлигини амалда намойиш этмоқда.
Фото: Central Asian University
Central Asian University кампуси ҳудудида фаолият концепцияси, беморларни йўналтириш, оқимларни тақсимлаш ва асосий бўлинмаларнинг ўзаро ҳамкорлиги жиҳатидан реал клиникага максимал даражада яқинлаштирилган диагностика марказининг тўлиқ форматли модели йўлга қўйилган. Бу ўқув концепцияси эмас, балки бугунги кунда фаол ишлаб чиқиш босқичида турган бўлажак тизимнинг прототипидир.

Симуляция синовлари кунига 1000 нафарга яқин беморни қабул қилиш қувватига эга олти кунлик иш форматида ўтказилмоқда. Лойиҳа қурилаётган Social диагностик марказига нисбатан 1:3 масштабда амалга оширилаётган бўлиб, бу алоҳида элементларни эмас, балки бўлажак тизимнинг ишлаш мантиғини бир бутун мажмуа сифатида синовдан ўтказиш имконини беради. Бундай кўлам реал амалиётга максимал даражада яқинлаштирилган шароитларда юқори юклама, ностандарт вазиятлар, ортиқча зўриқишлар, узилишлар ва беморларнинг ўзгарувчан хатти-ҳаракатларини қайта тиклаш учун замин яратади.

Симуляциянинг мақсади нафақат сценарийларни ишлаб чиқиш, балки навбатлар қайси босқичларда пайдо бўлишини, беморлар оқими қаерда узилиб қолиши мумкинлигини, чекланган вақт шароитида шифокорлар ишининг сифати қандай бўлишини ва оилавий шифокорларга қандай реал юклама тушишини аниқ белгилашдан ҳам иборатдир. Университет натижаларни таҳлил қилишда илмий ёндашувни қўллайди: барча маълумотлар тизимлаштирилади, ўрганилади ва симуляция якунлари бўйича CAU алоҳида илмий тадқиқот чоп этишни режалаштирмоқда.

Лойиҳага юзлаб иштирокчилар, жумладан, шифокор ролида ишлайдиган, беморларни реал вақтда қабул қиладиган, клиник сценарийларда қатнашадиган ва чекланган вақт ичида қарор қабул қиладиган CAU талабалари ва резидентлари жалб этилган. Бундай ёндашув кузатувга асосланган эмас, балки амалий тайёргарлик шаклини яратади. Унда бўлажак мутахассислар таълим босқичининг ўзидаёқ мавжуд тизимнинг бир қисмига айланади.

“Бу мен шу вақтга қадар дуч келган энг қимматли ва илҳомлантирувчи таълим шаклларидан биридир. Симуляция клиника фаолияти ичкаридан қандай йўлга қўйилганини яққол кўриш ҳамда шифокор масъулиятини назарияда эмас, амалда ҳис этиш имконини беради. Тез қарор қабул қилиш, беморлар билан мулоқот ўрната олиш ва жамоада ишлаш нақадар муҳим эканини тушуниб етасан киши. Бундай тажриба таълим жараёнини янада мазмунли қилади ва бўлажак касбингизга чиндан ҳам яқинлаштиради. Шунчаки ўқишни эмас, балки илк босқичларданоқ ҳақиқий тиббиёт муҳитига шўнғишни истаган абитуриентларга айнан шундай тайёргарлик форматига эътибор қаратишни, албатта, тавсия қилган бўлардим”, - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди Central Asian University тиббиёт мактаби талабаси Марлен Ибрагимов.
Унда стрессли ва танқидий сценарийларга алоҳида эътибор қаратилган. Симуляция доирасида иш ҳажмининг ҳаддан ташқари ортиб кетиши, белгиланган йўналишларнинг бузилиши, беморлар оқимининг кескин кўпайиши ва иш жараёнидаги узилишлар моделлаштирилади. Шошилинч диагностика ва тез ёрдамга алоҳида блок ажратилган бўлиб, унда хато қилишнинг баҳоси вақт ва бемор ҳаёти билан ўлчанадиган шароитларда тезкор ҳамда аниқ қарорлар қабул қилишни талаб этадиган кескин ҳолатлар ва вазиятлар қайта жонлантирилади.

Барча жараёнлар рақамлаштирилган. Маълумотлар махсус ишлаб чиқилган IT-инфратузилма ҳамда симуляция лойиҳаси учун яратилган ягона бошқарув маркази орқали бошқарилади ва таҳлил қилинади. Кутиш вақти, мутахассисларнинг иш юки, беморлар оқими ва йўналишлар самарадорлиги каби асосий кўрсаткичлар реал вақт режимида кузатиб борилади. Бу нафақат келажакдаги моделнинг барқарорлигини баҳолаш, балки “Social” диагностик маркази фаолиятини ташкил этиш учун амалий тушунчаларни аниқлаш имконини ҳам беради.

Бу нафақат университет, балки бутун минтақа учун ҳам ноёб ва ҳақиқатан ҳам инновацион лойиҳадир. Биз талабалар ва резидентлар соғлиқни сақлашнинг реал тизимига максимал даражада яқинлаштирилган шароитда амалий тажриба орттирадиган муҳитни яратмоқдамиз. Бундай симуляцияда иштирок этиш клиник тафаккурни, босим остида ишлаш кўникмасини, ноаниқлик шароитида қарор қабул қилиш қобилиятини ва бутун тизим мантиқини тушунишни шакллантиради. Бу тиббиёт мутахассисларини тайёрлашнинг тамомила янги босқичидир”, дея таъкидлади CAU Тиббиёт мактаби декани, доктор Муродбек Ахроров.

Ушбу лойиҳа минтақа учун тиббиёт кадрларини тайёрлашда янги бир мезон бўлиб хизмат қилади. Central Asian University нафақат бўлажак шифокорларни ўқитибгина қолмай, айни пайтда бошқариладиган, рақамли ва реал амалиётга асосланган янги авлод соғлиқни сақлаш моделини олдиндан синовдан ўтказадиган ёндашувни намойиш этмоқда.
Central Asian University (CAU) ҳақида
2019 йили Ўзбекистонда ташкил этилган бўлиб мамлакатдаги энг жадал ривожланаётган хусусий университетлардан бири ҳисобланади. Университет тиббиёт, стоматология, бизнес, муҳандислик, архитектура ва туризм соҳаларида халқаро таълим дастурларини амалга оширади. Замонавий кампус, халқаро тажрибага эга ўқитувчилар ва амалиётга йўналтирилган ёндашув CAUʼни турли мамлакатлар талабалари учун жозибадор қилади.
Central Asian University Round University Ranking 2025 жаҳон рейтингининг TOP-1000 талигига кирган, THE Impact Rankings 2025 рейтингда дебют қилган ҳамда QS Stars халқаро баҳолаш тизимида 4 юлдузга сазовор бўлган. Университет, шунингдек, Science and Innovation Awards талқинига кўра Ўзбекистоннинг энг инновацион олий таълим муассасаси деб эътироф этилган ва HE Higher Education Ranking 2026 талқинига кўра TOP-30 олийгоҳлар қаторида жой олган. CAU Европа ва АҚШ университетлари билан қўшма таълим ҳамда тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириб, халқаро ҳамкорликни ривожлантирмоқда ва минтақада замонавий олий таълим моделини шакллантирмоқда.
Сайт: centralasian.uz
Instagram: @cauniversity.official
Telegram: t.me/centralasianuni
Call-марказ: +998 71 208 12 34
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:00 / 26.02.2026
Central Asian University минтақадаги йирик технологик тадбирда 17 мамлакат ва 1 200 нафар иштирокчини бирлаштиради
15:00 / 26.11.2025
CAU’да мактаб ўқувчилари ҳамда лицей ва коллеж битирувчилари учун олий ўқув юртига тайёргарликнинг янги шакли — Be Student дастурига старт берилди
09:00 / 29.10.2025
Тошкентда "Келажак тиббиёти 2025" йирик халқаро тиббиёт олимпиадаси ўтказилади
19:00 / 16.09.2025