Бундай ёндашув қабулнинг янги мантиғини акс эттиради: камроқ ўрин, юқорироқ талаблар, кучлироқ рақобат. Central Asian University янада танловга асосланган академик муҳитни шакллантириб, асосий йўналишлар бўйича абитуриентларни саралашни кучайтирмоқда.

Университетнинг расмий веб-сайтида ҳар бир мактаб бўйича битта ўринга тўғри келадиган номзодлар сони кўрсатилган жадвал эълон қилинган. Абитуриентлар ва ота-оналар танловдаги жорий вазиятни кузатиб боришлари учун у ҳар куни янгиланади.

CAU халқаро олимпиадаси ва янги грантлар

Қабул кампаниясининг асосий янгиликларидан бири — 12–13 июн кунлари Central Asian University кампусида кимё, математика ва физика фанлари бўйича ўтказиладиган халқаро олимпиададир. Унинг натижаларига кўра, иштирокчилар бутун ўқиш даври учун 100% гача грант ютқазиб олишлари ва “Be Student” тайёрлов дастури доирасида махсус имкониятларга эга бўлишлари мумкин.

11-синф ўқувчилари учун

1–3-ўрин — бутун ўқиш даври учун 100% лик таълим гранти*

4–6-ўрин — бутун ўқиш даври учун 50% лик грант*

7–10-ўрин — бутун ўқиш даври учун 25% лик грант*

10-синф ўқувчилари учун

1–3-ўрин — бутун ўқиш даври учун 100% лик таълим гранти**

4–10-ўрин — «Be Student» тайёрлов дастурида бепул ўқиш ва уни муваффақиятли тамомлаганда CAU’га кириш кафолати

9-синф ўқувчилари учун

1–10-ўрин — «Be Student» дастурида бепул ўқиш ва кейин CAU’га кириш кафолати

* Ҳар бир семестр якунида GPA 3.3 дан паст бўлмаслиги шарт. Тиббиёт ва стоматология дастурлари учун IELTS 6.0 ёки эквиваленти, бошқа йўналишлар учун IELTS 5.5 талаб қилинади.

** 10-синф ғолиблари учун грант битирув йилигача сақланади ва кириш имтиҳонлари ҳамда тил талаблари бажарилгандан кейин тақдим этилади.

Иштирок этишнинг батафсил шартлари, грантларни тақдим этиш тартиби ва олимпиаданинг тўлиқ регламенти Central Asian University расмий веб-сайтида эълон қилинган.

Шундай қилиб, Central Asian University абитуриентларга бир вақтнинг ўзида иккита муҳим хабарни етказмоқда: бир томондан, ўринлар камайиб, рақобат кучаймоқда; бошқа томондан эса, кучли номзодлар учун грант ютиб олиш ва ўз ютуқлари орқали университетга ўқишга кириш имкониятлари кенгаймоқда.