Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
BYD компанияси фойдаси электромобилларга бўлган талаб пасайиши туфайли икки бараварга камайди
28 апрел куни дунёдаги энг йирик электромобил ишлаб чиқарувчи Хитойнинг BYD компанияси биринчи чорак якунлари бўйича соф фойдаси 4,1 миллиард юанни (600 миллион доллар) ташкил этганини маълум қилди.
Фото: Qilai Shen/Bloomberg
Компания ҳисоботида (.pdf) кўрсатилишича, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 55,4 фоизга ва 2022 йил иккинчи чорагидан бери энг кам кўрсаткичдир. Компаниянинг чоракдаги умумий даромади 150,2 миллиард юанни (22 миллиард доллар) ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 11,8 фоизга кам.
Экспертлар энг йирик электромобил ишлаб чиқарувчисининг заиф кўрсаткичларини, биринчи навбатда, Хитойда тўлиқ электр ва гибрид автомобилларга бўлган талабнинг пасайиши билан изоҳламоқда.
The Wall Street Journal Хитой енгил автомобиллар ассоциацияси маълумотларига таяниб таъкидлаганидек, Хитойда электр ва гибрид автомобиллар савдоси фақат январ ойида 20 фоизга камайиб, 596 минг донани ташкил этди, бу 2024 йил феврал ойидан бери сотувларнинг биринчи пасайиши бўлди.
Бу ҳолат Хитойда электр ва гибрид машиналарни сотиб олиш учун давлат субсидиялари муддати тугаганлиги фонида кузатилмоқда. Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, 2026 йил бошида янги энергия манбаларида ишлайдиган автомобиллар учун солиқ имтиёзларининг босқичма-босқич бекор қилиниши истеъмолчиларни кутишга мажбур қилди.
Экспертлар кўрсаткичларнинг пасайишига яна бир сабаб сифатида кичик юриш захирасига (100 км дан кам) эга бўлган гибрид батареялар ишлаб чиқаришни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашнинг қисқаришини кўрсатмоқда. Бу ушбу сегментга жуда боғлиқ бўлган BYD каби ишлаб чиқарувчиларга зарба берди. Таҳлилчилар, шунингдек, Хитойда сақланиб қолаётган макроиқтисодий босим - иқтисодий ўсишнинг секинлашиши, даромадлар ўсишининг пасайиши ва ишсизликнинг ошиши хитойлик истеъмолчиларнинг умумий харид қобилиятининг пасайишига олиб келганини таъкидламоқда.
Мавзуга оид
23:23 / 27.04.2026
Хитой Meta’нинг Manus стартапини сотиб олиш бўйича 2 миллиард долларлик битимини тўхтатди
22:34 / 27.04.2026
Тарихдаги энг қудратли Porsche электромобили тақдим этилди
08:56 / 25.04.2026
Хитой дронларни ҳавода қувватлантириш технологиясини синовдан ўтказди
22:05 / 23.04.2026