Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Changan моделлар туркумини янгиламоқда: Тошкентда UNI-V ва CS55 Plus моделларининг рестайлинг версиялари тақдим этилди
Тошкентдаги Eco Park’да Changan’нинг янгиланган моделлари — 2026 йилги UNI-V лифтбэки ва CS55 Plus кроссовери тақдимоти бўлиб ўтди. Иккала модел ҳам дизайндаги ўзгаришлар, шунингдек, янгиланган двигател ва кенгайтирилган электрон тизимлар тўплами билан жиҳозланди.
Фото: Changan
Спорт версиясидаги UNI-V динамикага алоҳида эътибор қаратади. Модел 245 от кучига эга 2 литрли турбо двигател ва 8 поғонали автомат узатмалар қутиси билан жиҳозланган. Ҳаракатланиш режимлари орасида махсус спорт режими мавжуд бўлиб, унда бошқарув созламалари, овоз ва интерфейс кўриниши ўзгаради.

Эътиборга молик ечимлар қаторида суриладиган орқа спойлер, панорамали том ва анимацияли LED оптика мавжуд. Салонда рақамли асбоблар панели, катта мультимедиа экрани ҳамда Apple CarPlay ва Android Auto тизимлари жорий этилган.

Автомобил, шунингдек, ҳайдовчига ёрдам бериш тизимлари — адаптив круиз назорати, йўл тасмасида ушлаб туриш ва автомат фавқулодда тормозлаш функциялари билан жиҳозланган. 2.0T двигателдан ташқари, 1.5T двигателли версияси ҳам мавжуд.

CS55 Plus кроссовери эса қулайлик ва кундалик фойдаланишга урғу берган ҳолда янгиланди. Модел 1,5 литрли 192 от кучига эга турбо двигател, панорамали том, LED элементлар ва янги ғилдирак дисклари билан бойитилган.

Салонда рақамли панел ва мултимедиа экрани мавжуд бўлиб, комплектациясига қараб ўриндиқларни иситиш ва шамоллатиш, хотира функцияси ҳамда ҳаво тозалаш тизими тақдим этилади.

Технологиялар қаторида 360° кўриш тизими, ўрнатилган видеорегистратор, симсиз қувватлаш ва “ҳаво орқали” янгиланиш функцияси мавжуд. Шунингдек, кўринмас ҳудудларни назорат қилиш ва адаптив круиз назорати каби ёрдамчи тизимлар ҳам мавжуд.

Тошкентдаги тақдимот бренднинг технология, бошқарувчанлик ва кундалик қулайликка қаратилган янгиланиш стратегиясини намоён этди.
CS55 Plus — 299 900 000 сўмдан
UNI V — 356 900 000 сўмдан
Call-центр: +998 71 208 88 55
Сайт | Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Реклама ҳуқуққи асосида
Мавзуга оид
15:00 / 17.12.2025
Changan оламига ташриф буюринг: барча моделлар туркуми учун 0% муддатли тўлов
11:37 / 13.12.2025
Changan билан Янги йил: бош соврин — Дубайга саёҳат!
15:00 / 03.12.2025
Changan Янги йил акциясида қимматбаҳо совринлар улашади
14:40 / 10.09.2025