Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда яшаётган II Жаҳон уруши қатнашчилари сони ҳақида маълумот берилди
6 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда яшаётган II Жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фахрийлар сони 60 кишини ташкил этади.
Фото: Kun.uz
Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, II Жаҳон уруши қатнашчиларининг энг кўпи Тошкент шаҳрида истиқомат қилмоқда — 28 нафар. Ундан кейинги ўринни 11 нафар уруш фахрийси билан Тошкент вилояти эгаллаган. Фарғона вилоятида 5 нафар, Андижон, Хоразм ва Бухоро вилоятларида 3 нафардан, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида 2 нафардан, Сурхондарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида эса 1 нафардан фахрий бор. Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Сирдарё вилоятларида уруш қатнашчилари қолмаган.
Фахрийларнинг 14 нафари уруш ногирони ҳисобланса, яна 14 нафари бевосита уруш қатнашчисидир. 13 нафари эса Ленинград қамалида иштирок этган, 19 нафари концлагерда тутқун бўлган.

Аввалроқ, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан II Жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилиши эълон қилинган эди.
Ўзбекистон II Жаҳон уруши даврида (1939-1945) 6,5 миллион аҳолига эга бўлган ва 2 миллионга яқин кишини фронтга жўнатган. Улардан 538 минг нафари ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
17:17 / 07.03.2025
Ўзбекистон ва яна беш давлат нацистларни улуғлашга уринишларни қоралади
18:45 / 08.05.2023
Энг кўп Қозоғистонда – уруш фахрийлари оладиган маблағлар ҳисоблаб чиқилди
18:33 / 05.01.2023
Германия ҳукумати Полшанинг товон тўлаш ҳақидаги талабини рад этди
20:45 / 09.05.2022