Ўзбекистон ва яна беш давлат нацистларни улуғлашга уринишларни қоралади
Мамлакатлар, шунингдек, Иккинчи Жаҳон уруши бошланиши учун Совет Иттифоқи ва фашистлар Германиясига жавобгарликни тенг миқдорда юклашга бўлган ҳар қандай уринишларни «дунёни миллий социализм даҳшатларидан озод қилиш учун ҳалок бўлган ўн миллионлаб одамлар хотирасига нисбатан беҳурматлик» деб атади.

Фото: Getty images
Ўзбекистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Женевада бўлиб ўтган 58-сессиясидаги қўшма баёнотида инсоният тарихидаги энг қонли урушга айланган Иккинчи жаҳон уруши тугаганининг 80 йиллиги арафасида нацистларни улуғлашга уринишларни қоралади.
«Биз фашистлар ва уларнинг шерикларини улуғлаш истагини мутлақо қабул қилиб бўлмайди деб ҳисоблаймиз», дейилади Россия делегацияси вакили Евгений Устинов томонидан ўқилган баёнот матнида. — Иккинчи жаҳон урушининг бошланиши ва ўтказилиши учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олган асосий нацист жиноятчиларнинг ҳаракатлари Нюрнбергдаги Халқаро ҳарбий трибуналнинг ҳукми билан жиноят деб топилганини эслатиб ўтамиз. Бу фашистлар ва уларнинг шериклари томонидан тинч аҳолини ҳайдаб чиқариш ва қириб ташлаш фактларини тасдиқлайди. Бу даҳшатли жиноятларнинг барчаси Совет Иттифоқи халқларининг геноциди сифатида баҳоланиши керак».
Мамлакатлар, шунингдек, Иккинчи Жаҳон уруши бошланиши учун Совет Иттифоқи ва фашистлар Германиясига жавобгарликни тенг миқдорда юклашга бўлган ҳар қандай уринишларни «дунёни миллий социализм даҳшатларидан озод қилиш учун ҳалок бўлган ўн миллионлаб одамлар хотирасига нисбатан беҳурматлик» деб атади.
«Бизнинг муқаддас бурчимиз нацизм устидан қозонилган умумий Ғалаба ҳақидаги ҳақиқатни асраб-авайлаш, нафрат мафкураси, этник, ирқий ёки диний асослар бўйича камситиш ва бошқа ғайриинсоний хатти-ҳаракатларнинг қайталанишининг олдини олишдир», дейилади қўшма баёнотда.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Болаларни қўрқоқ қилиб қўймаслигимиз керак” — боғчадаги зўравонликлар ҳақида суҳбат
Жамият | 21:51
-
TikTok ўсмирлар учун чекловларни жорий этмоқда
Жаҳон | 21:50
-
13 март янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 21:32
-
Россия мамлакатга кириш тақиқланган ЕИ фуқаролари рўйхатини кенгайтирди
Жаҳон | 21:28
Мавзуга оид

19:00 / 04.03.2025
БМТ тадқиқоти ёшларда глобал руҳий саломатлик инқирозини аниқлади

22:19 / 03.03.2025
БМТ Халқаро судига янги раис сайланди

08:23 / 25.02.2025
БМТ Хавфсизлик Кенгаши илк бор Украинадаги уруш бўйича резолюцияни қабул қилди

23:58 / 24.02.2025