Туризм | 14:59
556
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Американинг Expedia Group компанияси ва Asialuxe Travel ЖЧ-2026 давомида Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари учун меҳмонхоналарни брон қилишни йўлга қўйди

Ўзбекистон терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги тарихий иштироки арафасида Expedia Group ва Asialuxe Travel ўзаро ҳамкорликда мусобақа ўтказиладиган мамлакатларда ўзбекистонлик мухлислар учун меҳмонхоналар ва сайёҳлик хизматларини бронь қилишни йўлга қўйди.

Фото: Asialuxe Travel

Asialuxe.uz сайти ва Asialuxe Mobile мобил иловаси орқали фойдаланувчилар АҚШ, Канада ва Мексикада меҳмонхоналар, апартаментлар, трансферлар, автомобиль ижараси ва қўшимча сайёҳлик хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳ ўйинлари:

• 18 июн: Ўзбекистон - Колумбия, Мехико шаҳри, Azteca стадиони;

• 23 июн: Португалия - Ўзбекистон, Хюстон, NRG Stadium;

• 27 июн: Конго ДР - Ўзбекистон, Атланта, Mercedes-Benz Stadium.

Бронлаш Expedia глобал тизими орқали амалга оширилади, бу эса аксарият буюртмаларни расмийлаштиришдан сўнг дарҳол тасдиқлаш имконини беради. Бу, айниқса, ўйин ўтказиладиган шаҳарларда меҳмонхоналарга талаб тез ўсиб бораётган Жаҳон чемпионати даврида жуда муҳимдир.

Мухлислар нарх, жойлашув, тоифа, рейтинг ва шарҳлар бўйича турар жойни танлашлари, шунингдек, Asialuxe Travel мутахассисларининг 24 соатлик ёрдамидан фойдаланишлари мумкин.

"Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиқиши бутун мамлакат учун тарихий воқеадир. Expedia Group билан ҳамкорликда биз мухлисларга жаҳон чемпионатида миллий жамоани қўллаб-қувватлашлари учун меҳмонхоналар ва сайёҳлик хизматларидан қулай фойдаланишни таъминлашга интиламиз," - дея таъкидлади Asialuxe Travel.

Меҳмонхоналар ва туристик хизматларни Asialuxe Travel’нинг барча офисларида, asialuxe.uz сайтида ҳамда App Store ва Google Play’да мавжуд бўлган Asialuxe Mobile иловасида банд қилиш мумкин.

Expedia Group ҳақида

Expedia Group дунёдаги энг йирик сайёҳлик компанияларидан бири бўлиб, саёҳатларни онлайн банд қилиш соҳасида тан олинган етакчидир. Компания миллионлаб саёҳатчилар, меҳмонхоналар ва хизмат кўрсатувчи провайдерларни ягона рақамли экотизимда бирлаштирган ҳолда жойлаштириш ва сайёҳлик хизматларининг глобал тармоғига кириш имконини беради.

Expedia Group билан ҳамкорлик Asialuxe Travel мижозларига жаҳон сайёҳлик саноатининг энг йирик иштирокчиларидан бирининг инфратузилмасидан фойдаланиш ва бутун дунё бўйлаб 800 000 дан ортиқ меҳмонхоналарга кириш имконини беради.

Expedia Group штаб-квартираси Сиэтлда (АҚШ) жойлашган бўлиб, компания акциялари NASDAQ биржасида EXPE белгиси остида сотилади.

Asialuxe Travel ҳақида

Asialuxe Travel Марказий Осиёдаги энг йирик сайёҳлик холдинги ва минтақадаги туризм саноати етакчиларидан бири. Компания халқаро туризмни, саёҳатчилар учун рақамли хизматларни ривожлантиради ва туризм бозорининг етакчи глобал ўйинчилари билан ҳамкорлик қилади.

Ривожланган банд қилиш экотизими, Asialuxe Mobile мобил иловаси ва кенг ҳамкорлик тармоғи туфайли компания мижозларга бутун дунё бўйлаб авиақатновлар, меҳмонхоналар, пакетли саёҳатлар, трансферлар ва бошқа сайёҳлик хизматларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этади.

Телефон: 1111

Сайт: asialuxe.uz

Facebook: fb.com/asia.luxe.travel

Instagram: @asialuxe.travel

Telegram: t.me/Asialuxe

Реклама ҳуқуқи асосида

Мунира Тошниёзова
Тайёрлаган Мунира Тошниёзова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид