Жамият | 21:50
2394
1 дақиқада ўқилади

Оҳангаронда сел кўприкни оқизиб кетди

Бугун, 10 май куни эрталаб Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани Эртошсой қишлоғида кучли ёғингарчилик оқибатида қишлоқ аҳолиси ва у ерга дам олиш мақсадида келганлар ташриф буюрганлар сойнинг у томонида қолиб кетган.

Kun.uz билан боғланган фуқаронинг сўзларига кўра, юздан ортиқ одамлар ва 20 дан ортиқ автомобил сойдан ўта олмай қишлоқда қолиб кетишган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, адирликлардан йиғилиб келган ёмғир сувлари Эртошсой сойидан тўпланиб оқиб ўтган.

Сув оқими кучли бўлганлиги сабабли аҳоли томонидан дам олувчиларнинг сой орқали ҳаракатланиши учун қурилган вақтинчалик осма кўприк ўтказгичга зарар етган.

“Зудлик билан ҳодиса жойига ФВББ, ИИБ, МГ, маҳаллий ҳокимлик ва бошқа ФВДТхизматларининг масъуллари етиб бориб, вазият назоратга олинган ва дам олувчилар хавфсиз ҳудудга ўтказилган. Ҳодиса натижасида жабрланганлар қайд этилмади”, дейилади ФВВ хабарида.

Маълумот учун: Эртошсой қишлоғи пойтахт билан водийни уловчи Қамчиқ довони ён бағрида жойлашган туристик ҳудуд ҳисобланади.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид