Жамият | 20:26 / 10.05.2026
4199
1 дақиқада ўқилади

Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун алимент ҳисоблашда қўлланиладиган миқдорлар ошди

Оила кодексининг 140-моддасига кўра, агар алимент тўловчи шахс ишламаса ёки унинг даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, алимент қарзи мамлакатдаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади.

Фото: iStock

2026 йил 28 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи кўрсаткичининг 6,8 миллион сўмдан ошгани сабабли расмий даромадга эга бўлмаган фуқаролар учун алимент ҳисоблашда қўлланиладиган миқдорлар ҳам ошди.

Натижада тахминий алимент тўловлари:

бир нафар бола учун — 1,7 млн сўм;

икки нафар бола учун — 2,3 млн сўм;

уч ва ундан ортиқ бола учун — 3,4 млн сўм атрофида ҳисобланмоқда.

Қайта ҳисоб-китоб амалдаги қонунчилик асосида автоматик тарзда амалга оширилади.

Мажбурий ижро бюроси маълумотларига кўра, алимент тўловчиларнинг 61 фоизи иш билан таъминланмаган ёки доимий даромад манбаига эга эмас.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид