Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда МИБ ходими пора билан қўлга тушди
Хоразм вилоятининг Хива туманида Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочиси солиқ қарздорлигини бартараф қилиб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Мажбурий ижро бюросининг Хива туман бўлими давлат ижрочиси қонунга зид ҳаракатлари билан фош этилди.
Маълум бўлишича, у хизмат мавқеидан фойдаланиб, бўлим иш юритувидаги ижро иши бўйича 1995 йилда туғилган фуқародан ундирилиши лозим бўлган 4 миллион 526 минг сўм солиқ қарздорлигини, шунингдек, ушбу фуқаро ва унинг отасига нисбатан ҳисобланган жами 22 миллион 822 минг сўмлик ер ва мол-мулк солиқларини мансабдор танишлари орқали бартараф қилиб беришни ваъда қилган.
Эвазига эса у 1500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:29 / 13.06.2026
Тошкентда фуқародан минг доллар талаб қилган туман газ таъминоти бўлими ходими ушланди
15:47 / 13.06.2026
Порахўрлик жинояти иштирокчилари муддатидан илгари озод қилинмайди
09:45 / 13.06.2026
Гулистон шаҳар ҳокимлиги ходими пора билан ушланди
18:28 / 12.06.2026