Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
Уларнинг тахминан 75 фоизини болалар ташкил этади.
Биринчи гуманитар операция 2019 йил 30 майда президент Шавкат Мирзиёевнинг шахсий топшириғи билан амалга оширилган ва миссия давомида уруш домида қолган Суриядан 156 нафар Ўзбекистон фуқароси, асосан аёллар ва болалар ватанга қайтарилганди.
Сўнг ўша йилнинг октябр ойида «Меҳр-2», 2020 йил декабр ойида «Меҳр-3», 2021 йил феврал ойида «Меҳр-4» гуманитар операциялари ташкил этилди. Ушбу операциялари натижасида Ироқ, Сурия ва Афғонистондан ўнлаб аёл ва болалар Ўзбекистонга қайтарилди.
«Меҳр-5» операциясининг якунловчи босқичи 2021 йил апрел ойида амалга оширилиб, Суриядан 92 нафар киши – 24 нафар аёл ва 68 нафар бола ватанга олиб келинди.
Жами «Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши қайтарилди, уларнинг тахминан 75 фоизини болалар ташкил этади.
Репатриантларнинг барчаси ҳужжатлар билан таъминланди. Можаролар зонасида туғилган ҳар бир болага Ўзбекистон Республикасининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси берилди.
Қайтарилган болалар махсус мактабларда эмас, балки оддий синфларда ўқийди. Бугунги кунда 10 нафарга яқин репатриант олий ўқув юртларида таҳсил олмоқда, 9 нафар бола эса республика ва вилоят фан олимпиадаларининг ғолиби ҳамда совриндори бўлди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
18:07 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Сурияга маҳсулотлар экспорти бошланади
21:31 / 06.05.2026