Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондан Сурияга маҳсулотлар экспорти бошланади
Сурияга маиший техника, ёғ-мой маҳсулотлари, автомобил эҳтиёт қисмлари ва мотор мойлари етказиб берилади.
Ўзбекистоннинг Кувайтдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Аюбхон Юнусов ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов иштирокида Суриядаги савдо уйи фаолиятини ривожлантириш ҳамда ўзбек маҳсулотларини Сурия бозорига етказиб бериш масалалари юзасидан онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқотда Суриянинг “Kalash Trading Co., Ltd.” компанияси раҳбари Ахмад Калаш, шунингдек, Ўзбекистоннинг “Premier Electrotech”, “Sam-Ferre”, “Nassar Trading Agro”, “Metsol”, “Solis Oils” ва “Technologies of Real Time” компаниялари раҳбарлари иштирок этди.
Учрашув давомида Сурия бозорида ўзбек маҳсулотларига бўлган талаб, логистика йўналишлари ва Савдо уйи орқали маҳсулотларни тақдим этиш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида дастлабки босқичда Сурияга 10 та юк машинасида маиший техника, ёғ-мой маҳсулотлари, автомобил эҳтиёт қисмлари ва мотор мойлари экспорт қилишга келишилди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
20:49 / 29.05.2026