Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Биринчи жиддий синов — миллий жамоа Канада билан ўртоқлик ўйини ўтказади
«Оқ бўрилар» жаҳон чемпионати мезбонларидан бирига қарши майдонга тушади.
Ўзбекистон миллий жамоаси жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг сўнгги босқичи доирасида мусобақа мезбонларидан бири Канада билан ўртоқлик ўйини ўтказади.
Ўйин 1 июнь куни Эдмонтон шаҳридаги Commonwealth стадионида маҳаллий вақт билан соат 21:00 да бошланади (Тошкент вақти билан 2 июнь соат 6:00).
Бу ҳар иккала жамоанинг жаҳон чемпионати олдидан биринчи назорат ўйинидир. Канада — турнир мезбонларидан бири бўлиб, ҳозир юксалиш палласида ҳисобланади.
Ўзбекистон тарихда илк бор жаҳон чемпионатига чиқди ва ҳозир кучли рақибларга қарши қимматли тажриба тўпламоқда. Ушбу жамоаларнинг аввалги ягона ўйини 2016 йилда ўтказилган ва Канада 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси жаҳон чемпионати ўйинларига тайёргарлик доирасида Нидерландия билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказади. Ўйин 8 июнь куни Нью-Йоркдаги «Icahn Stadium»да бўлиб ўтади.
АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтадиган жаҳон чемпионати 11 июнь куни бошланиб, 19 июлда якунланади. Турнирда илк бор 48 жамоа иштирок этади. Ўзбекистон миллий жамоаси гуруҳ босқичида Колумбия (18 июнь, Тошкент вақти билан 7:00), Португалия (23 июнь, 22:00) ва Конго ДР (28 июнь, 4:30) билан ўйнайди.
Қайд қилиш жоиз, миллий жамоа бош мураббий Фабио Каннаваро жаҳон чемпионатида иштирок этадиган 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатни ҳали эълон қилмади.
Мавзуга оид
20:49 / 07.07.2026
«Динамо» футболчиси Бундеслига клубига ўтиши мумкин
11:05 / 07.07.2026
Канада Германиядан 12 та замонавий сувости кемасини сотиб олади
09:41 / 04.07.2026
Каннаваро, ички муҳит, аламли 11 гол ва Роналдуга қарши жанг: Рустам Ашурматов билан эксклюзив суҳбат
23:50 / 01.07.2026