Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош вазир футболчилардан миллий жамоани танқид қилган «диван экспертларини» кечиришни сўради
1 июль куни Тошкент халқаро аэропортида жаҳон чемпионатидан қайтган Ўзбекистон миллий жамоаси футболчиларини тантанали кутиб олиш тадбири ўтказилди.
Маросимда бош вазир Абдулла Арипов сўзга чиқиб, миллий жамоа номдор рақибларга қарши «жасорат билан курашганини» айтди ва футболчиларни «диван экспертлари»ни кечиришга чақирди. Бош вазир бунда миллий жамоани ижтимоий тармоқларда танқид қилганларни назарда тутган эди.
«Сизлар ФИФА рейтингида 5-ўринда турган Португалия, 13-ўринда турган Колумбия ва кўплаб футболчилари Европа ва жаҳоннинг етакчи клубларида тўп сурадиган Конго миллий жамоаларига қарши мардонавор курашдингиз. Ҳар бир ҳужум, ҳар бир ҳимоя, ҳар бир зарба ва ҳар бир кураш лаҳзаси халқимизга ҳаяжон, умид ва фахр бағишлади», деди у.
«Ҳурматли футболчилар, сизларнинг машҳурлигингиз орқали салбий фикрлар билдириб, ўзига сохта обрў ва лайк олмоқчи бўлган ҳар хил омадсиз спортчилар, мутахассис ва диван экспертлари кўп бўлади. Уларни ҳам кечириб юборинглар», деб қўшимча қилди ҳукумат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси жаҳон чемпионатида Колумбияга 1:3, Португалияга 0:5, Конго ДР га 1:3 ҳисобида ютқазди ва гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади. Ўзбекистоннинг иккала голи Аббосбек Файзуллаев ва Элдор Шомуродов ҳисобига ёзилди. Миллий жамоа умумий ҳисобда 48 та терма жамоа ичида 46-ўринни эгаллади.
Мавзуга оид
21:25 / 01.07.2026
Жаҳон чемпионатидан қайтган Ўзбекистон миллий жамоаси тантанали кутиб олинди
23:09 / 30.06.2026
Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ–2026 гуруҳ босқичидаги энг чиройли деб топилди
16:25 / 30.06.2026
ЖЧ-2026 анонси. Мбаппе ва Ҳоланд плей-оффда старт олади
14:02 / 30.06.2026