Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
Ушбу ташаббус ўтган ойда Германия томонидан илгари сурилганди.
НАТО мамлакатлари Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш ташаббусини муҳокама қилмоқда, деб хабар берди Politico тўрт нафар дипломатга таяниб.
Ушбу ташаббус ўтган ойда Германия томонидан билдирилганди. У Украинани молиялаштириш шаффоф бўлишини кучайтирувчи механизмни яратишни кўзда тутади. Қайд этилишича, бу қатор мамлакатларнинг Киевни қўллаб-қувватлаш харажатлари иттифоқчилар ўртасида тенг тақсимланмаётгани борасидаги норозиликлари билан боғлиқ.
Politico манбаларининг сўзларига кўра, кўзда тутилаётган маблағнинг 30 млрд еврога тенг қисми Украинага ажратиладиган 90 млрд евролик кредит ҳисобига, яна 40 млрд евро иттифоқчи мамлакатларнинг икки томонлама мажбуриятлари доирасида ажратилади.
Дипломатларнинг таъкидлашича, бу борада ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган. Мазкур ташаббус бўйича дастлабки келишувга НАТО мудофаа вазирларининг келаси ойда ўтказиладиган учрашувида эришилиши мумкин.
НАТОнинг 7-8 июл кунлари бўлиб ўтадиган саммитида Украинани қўллаб-қувватлаш энг асосий мавзулардан бири бўлади.
Мавзуга оид
09:37 / 25.05.2026
НАТО саммити олдидан Украина бўйича баҳслар кучайди
08:46 / 22.05.2026
РФ денгиз тубига ядровий қурол жойлаштириши мумкинлиги айтилди
21:31 / 21.05.2026
Литва ТИВ раҳбари НАТО кучлари Россиянинг Калининграддаги ҳарбий базаларини «ер билан битта қила олиши»ни айтди
08:58 / 20.05.2026